Ёшларни ватанпарварлик ва дахлдорлик туйғулари оширилди

01.11.2022 20:11:49

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят ва Янгибозор туман Кенгаши, Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари Хоразм вилоят бўлими ва туман бўлинмаси ҳамкорлигида Янгибозор туманидаги 6-сонли умум таълим мактабида юқори синфлар ўртасида партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Ёшларни ватанпарварлик ва дахлдорлик руҳида тарбиялашда бирдек масъулмиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, жангчи-фахрийлар ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга қаратилаётган ва берилаётган имкониятлар, шунингдек, «Адолат» СДП ташаббуси билан «Конституция билимдони», «Конституция ранглар жилосида», «Коррупция ёшлар нигоҳида» каби ўнлаб лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижалари хусусида сўз юритилди.

Партиядош жангчи-фахрийларнинг Афғонистон жанггоҳларида йигитлик бурчини ўтаган таҳликали кунлар тўғрисидаги хотиралари ёшлар диққат марказидан жой олди.

Улар томонидан Ватанни севиш, тинчликни қадрига етиш, давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш каби тавсиялар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин кечган тадбир сўнгида ёшлар қизиққан саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоблар олишди.

Воҳада бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+