Ёшларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи танлов

17.11.2021 15:11:12

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Конституция билимдони" кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Фарғона туманида ташкил этилган танлов 55-умумтаълим мактабида қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой ўтди.

Танлов уч босқичдан иборат бўлиб, ҳайъат аъзолари томонидан адолатли баҳоланиб борилди. Танлов сўнгида биринчи даражали диплом билан мазкур мактабнинг 10-синф ўқувчиси Озодбек Ўринбоев тақдирланди.

Кўрик-танловда фаол иштирок этган ўқувчи ёшларга Халқ депутатлари  туман Кенгаши депутатлари томонидан партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

“Адолат” СДП Қува туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт техникумида ўтказилган танловда эса Мафтунахон Шамситдинова ғолибликни қўлга киритди.

 

– Бахтимиз қомуси бўлган Конституциямизни яхши билишимиз, унда белгиланган ҳуқуқларимиздан унумли фойдаланишимиз ҳамда мажбуриятларимизни ҳам англашимиз лозим, –  дейди  танловнинг туман босқичи ғолибаси М.Шамсутдинова. – Ушбу танлов ёшларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, танлов  партиянинг Фурқат туман Кенгаши томонидан 18-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+