Ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланмоқда

18.11.2022 12:11:31

Аввал хабар берганимиздек, «Адолат» СДП томонидан ташкил этилган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари юқори даражада ўтказилиб, танловнинг вилоят босқичига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, тумандаги Хоразм вилоят Юридик техникумида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг Урганч туман босқичи ҳам иштирокчиларнинг фаоллигида самарали ўтказилди.

Кўрик - танловда туманда фаолият олиб бораётган умум ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирок этиб, танлов шартларини зукколик билан бажаришди.

Тегишли соҳа вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати танлов шартларини холисона баҳолаб боришди.

Конституцион билими ва истеъдоди билан томошабинлар ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзолари эътиборидан алоҳида жой олган вилоят Юридик техникуми ўқувчиси Фазилат Абдужаббарова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

2-ўринни 5-сон умум ўрта таълим мактаби ўқувчиси Зуҳра Рўзимова, 3-ўринни 14-сон умум ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мардона Қурбонбоевалар қўлга киритишди. Қолган иштирокчилар фаоллиги учун партиянинг фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

                                   

                           Дилдора   Искандарова,    

“Адолат” СДП Урганч туман Кенгаши раиси,

депутатлик гуруҳи раҳбари

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+