Ёшларнинг ватанпарварлик туйғулари оширилмоқда

16.11.2022 16:11:24

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари вилоят бўлими билан ҳамкорликда воҳа бўйлаб «Ватанпарвар ёшларни шакллантириш устувор вазифа» мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирнинг навбатдагиси Хива туманидаги 27-сон умум ўрта таълим мактабида савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар асосида қизғин кечди.

Тадбирга партиянинг туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, жангчи-фахрийлар ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ва берилаётган имкониятлар ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунчалар берилди.

Айниқса, 1979-1989 йилларда ўз йигитлик бурчини Афғонистон жанггоҳларида адо этган жангчи-фахрийларнинг кечинмалари, уларнинг тинчилигимизнинг қадрига етиш, мамлакатимиздаги шароит ва ҳаёт ҳеч бир давлатда йўқлиги тўғрисидаги эътирофлари ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган тадбирда ёшлар олдига қўйган мақсадлари, орзулари тўғрисида тўлқинланиб гапиришди. Соҳа вакиллари керакли таклиф ва маслаҳатлари ёшларда янада ишонч ва истакларини кучайтириб юборгани, уларнинг тадбир давомидаги фаоллигида намоён бўлди.

Бир сўз билан айтганда, ҳамкорликда ташкил этилаётган бу каби тадбирлар, Янги Ўзбекистонимизни шаклланишида ёшларнинг ўрнини мустаҳкамлашга замин яратаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

                                                                                                       Замира Абдуллаева,

                                                   “Адолат” СДП  Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+