Ёз- ўтмоқда соз

19.06.2024 18:06:12

Жаннатмакон диёримизда ёзнинг жазирама кунлари ҳам ўзига ҳос тароват касб этади. Мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ёш-авлодни ёзги таътилда мазмунли дам олишлари учун ҳукуматимиз томонидан яратилаётган чексиз имкониятлар эътиборга муносиб.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фурқат тумани Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги жамоатчилик назорат тадбири тумандаги «Шўхай» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Ёшлик» болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди.

Оромгоҳда бугунги кунда 100 дан зиёд ўғил-қизлар мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда. Турли спорт ўйинлари, кўнгилочар тадбирлар, китобсеварлик мушоиралари, «Заковат» интеллектуал ўйини уларнинг маънавий юксалишида янада қўл келмоқда.

-Ўзбекистон «Адолат» СДП Фурқат туман Кенгашининг «Ёшлар қаноати» фаоллари ушбу оромгоҳда бўлиб, бу ерда ҳордиқ чиқараётган ёшлар билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташки этиб келишмоқда, дейди туман Кенгаши раиси Нодиржон Олимов. — Бугунги жамоатчилик назорати тадбирида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, белгиланган миқдорда фойдаланилиши ва ошхона, санузелларнинг санитария ҳолатлари кўздан кечирилди. Оромгоҳ фаолиятини янада яхшилаш мақсадида зарур тавсиялар бериб ўтилди.

Ёзнинг ҳар бир куни ёшлар ҳаётида унутилмас кунга айланиши учун оромгоҳ жамоаси янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқдалар.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+