Ёзги оромгоҳлар учун китоб керак эмасми?

19.06.2024 16:06:30

Китоб инсонга билим беради, илм беради, маънавиятни, маданиятнинг ҳам ўчоғи айнан китоб ҳисобланади. Ҳаётда нафақат бола тарбиясида балки ҳар бир маънан юксалишни истаган ҳар қандай инсонга китоб ўқиши тавсия этилади ва бу шартдир. Йиллар мобайнида бизгача етиб келган миллионлаб қадимий китоблар мавжуд бўлиб уларнинг ҳар бири бизнинг мамлакатимизнинг ноёб хазиналаридан биридир.

Бугун ҳам минглаб ноёб ва керакли китоблар сифатли қилиб чоп этилиб китобсеварларга тақдим этилиб келинмоқда. Ўқувчини ўзига жалб қила оладиган ноёб асарлар дейсизми, ёки мактаб дарсликлари барча стандартларга жавоб берган ҳолда чиқарилмоқда. Мактаб даврида ўқувчиларнинг кутубхоналарни тўлдириб ўтиришганинг ёки кутубхоналарда дарсларини қилаётган жараёнларининг кўп гувоҳи бўлганмиз. Албатта бу жараёнлар барчани нафақат кўзини балки кўнглини ҳам қувонтирадиган ҳолатдир. Аммо 25- май ўқишнинг сўнги куни, кейин ўқувчи ёшлар ёзги таътилга чиқишади, сўнгра улар уйда ёки ёзги оромгоҳларида дам олишади.

Бугун оромгоҳларда болалар учун айнан кутубхоналар ташкил этиляптими? Улар ўзлари хоҳлаган китобларини мутолаа қила олмаяптиларми? Ўзи болалар оромгоҳларда китоб ўқишяптими?

Бундай саволларга Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари Самарқанд туман депутатлари билан биргаликда, Самарқанд туманида жойлашган «Камалак жилоси»,»Алпомиш»ҳамда »Илм зиёси» номли болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ўрганишлар олиб боришди. Барча оромгоҳлар давлат стандартларига жавоб берадиган даражада, шарт-шароитлар ҳам замон талабига жавоб беради. Бундай шароитлардан барча дам олувчи болажонлар бирдек рози ва хурсанд эканлиги яққол уларнинг кўзларидан кўриниб билиниб турибди.

Лекин камчилик ҳамма жойда топилганидек, ушбу учала дам олиш оромгоҳларида ҳам учради. Мисол қиладиган бўлсак: «Камалак жилоси» номли оромгоҳида газ балони билан таъминланиши, »Алпомиш» оромгоҳининг бола сиғими 200 кишига мўлжалланган, аммо ошхонада овқатланиш стол ҳамда ўтиргичларнинг камлиги сабаб дам олувчилар овқатланиш жараёнида кутиш ҳолати юзага келиб болалар совиб қолган овқатларни истеъмол қилишларига тўғри келаётгани маълум бўлди. Энг сўнги манзил »Илм зиёси» оромгоҳида эса ётоқларнинг бир қисми эскиргани ва уларни янгисига алмаштириш кераклиги айтилди. Энг ачинарли ҳолат бу учала дам олиш оромгоҳининг ахборот-ресурс марказларида эски ва яроқсиз китоблар борлиги маълум бўлди.

Шунча йиллардан буён болаларимиз ушбу оромгоҳларга нафақат дам олиш балки маънавий озуқа ҳам олишлари учун шароитлар яратилмаган яъни китоблар ҳеч бир ташкилот ёки ҳомий томонидан тақдим этилмаган экан. Ушбу масала ва келтирилган кўплаб муаммолар юзасидан депутатимиз томонидан керакли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди. Зеро ушбу сўровлар мазкур оромгоҳларнинг кичик камчиликлари ҳамда муаммоларига ечим топса, дам олувчи ҳар бир боланинг ёзги таътилни мазмунли ўтказишига катта кўмак бўлади.

 «Адолат»СДП
Самарқанд вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+