Юксак ҳуқуқий маданият-тараққиёт пойдевори

13.06.2024 10:06:55

Партиянинг Шеробод туман Кенгаши томонидан тумандаги «Гулистон» МФЙда «Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаоллари, туман «Аёллар қаноти» ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар ва маҳалла фуқаролари, ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўрни ва аҳамияти жиҳатидан сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим роль ўйнаши, улар жамиятни ҳаракатга келтирувчи асосий сиёсий кучлардан бири эканлигини айтиб ўтишди. Бугунги кунда жамиятимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб, бу энг аввало, юртимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Санжар Эшонқулов, Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутати:

-Энг муҳим дастурий вазифаларидан бири бу — жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг устувор мақсадларидан биридир.

Сиёсий партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимдир. Бу билан халқ орасида партиянинг таъсирчанлиги ошиб боради.

Тадбир иштирокчилари билан мулоқот жараёнида сиёсий партиялар фаолияти бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ишини такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишлича жавоб бериб ўтилди.

Манзура Улуғбердиева,
"Адолат" СДП
Шеробод туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+