Юксаклик сари парвоз қилаётган адолатчи полвонларни ютуқ билан қутлаймиз

18.04.2022 09:04:27

Жорий йилнинг 9-10 апрель кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича,  “Баркамол авлод 2022 йил”  мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Республикамиздаги  14 та вилоятдан  100нафардан ортиқ  спортчилар иштирок  этишди.

Хоразм вилояти белбоғли курашчилар бўйича тренер Бекберган Балтаевни шогирдлари  умум жамоада  фахрли 2- ўрини эгаллашди.

Бекберган Болтаев, Халқаро тоифадаги ҳакам:

–    Ушбу ғалабага эришишда жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган Хоразм вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон талабалари спорт  ассоциацияси минтақавий  вилояти бўлими, вилоят Спортни ривожлантириш бошқармаси, вилоят Белбоғли кураш федерацияси ҳамда  “Адолат” СДПга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Бир сўз билан айтганда спорт соҳасида шогирдларининг ютуқлари умрининг мазмунига айланиб улгурган жонкуяр партиядошимиз Бекберган Болтаевни муносиб ўринни эгаллагани   билан  қутлаймиз. Келгуси фаолиятида ҳам  улкан парвозлар тилаймиз.

 

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                         “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши 

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+