Юрт фидойилари йўқлови давом этмоқда

10.05.2024 14:05:14

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қувасой шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон "Адолат" СДП Қувасой шаҳар кенгаши мутасаддилари шаҳардаги бир гуруҳ фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Шаҳардаги “Дўстлик” МФЙда истиқомат қилувчи Нина Юлдашева узоқ йиллар давомида халқ хўжалиги тармоқларида меҳнат қилган фахрийлардан бири. У иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида меҳнат қилиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз улушини қўшган инсонлардан саналади.

Ғалабанинг 79 йиллик байрами нишонланаётган шу кунларда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар фахрий инсон хонадонида бўлиб, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишмоқда.

- Нина опа Қувасойликлар учун жуда қадрдон. Айниқса, тинчликни асраш, дориламон кунларга шукрона келтириш ҳақидаги сўзлари барчамиз учун бир ибрат, - деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Қувасой шаҳар Кенгаши раиси Дилобар Мирзаева.

– Тез-тез онахон хонадонларида бўлиб, уларнинг самимий суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Бу табаррук зотларни қанча қадрласак, эъзозласак, тинчлигимиз барқарор бўлишига ишончимиз комил.

Эл эҳтиромидаги фронт орти фахрийси Нина Юлдашева юртга тинчлик, омонлик тилаб дуолар қилди.

 

 

Гулчеҳра Аҳмедова,
“Адолат” СДП Қувасой шаҳар
Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+