Юрт раҳбарига камарбастамиз

15.07.2024 15:07:49

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида 11 июль куни Фарғона вилоятига қилган ташрифи ва ташриф давомида тадбиркор ва инвесторлар, халқ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви фарғоналикларни чексиз қувонтирди. 2 кун давом этган ташриф давомида юрт раҳбарининг тавсиялари асосида кўплаб иқтисодиёт тармоқларига асос солиниб, минглаб янги иш ўринларини яратиш, халқ фаровонлигини янада юксалтириш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева бошчилигида мамлакат раҳбарининг ташрифидан келиб чиқадиган вазифалар, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳудудлардаги « Маҳалла еттилиги» билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари таҳлил қилинди. Бу орқали олис ҳудудларда ҳам тадбиркорликнинг янги йўналишларини йўлга қўйишга, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали, турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашиш каби қатор вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон – жаннатмакон юрт. Дунё эътирофидаги давлатимиз бугун жаҳон тадбиркорлари нигоҳи ва эътирофида экан, ҳар бир ватандошимизни қалбида ҳам яратувчанлик ва ишбилармонлик руҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш фуқаролик бурчимиз бўлиб қолади, — дейди партиянинг вилоят етакчиси Шаҳноза Ғаниева.

Янги ғоялар ва янги ташаббуслар муҳокамаси «Адолат»нинг ҳаётий дастурида янги саҳифаларини яратиб, уни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+