Юрт тақдири ишончли қўлларда

27.06.2022 17:06:41

Муҳтарам юртбошимиз давлат раҳбарлик фаолиятини бошлаган илк кунлариданоқ халқ дарди билан яшаб, халқнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида фаолият олиб бормоқда.

Куни кеча Конституцияга таклиф қилинган ўзгартишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ғояси илгари сурилди. Ўзбекистон Президентининг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу 25 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган ҳолда шуни таъкидламоқчиманки,  давлатимиз раҳбарининг бунёдкорлик қудратини, ўз халқига, қолаверса, инсониятга ва ҳаётга бўлган меҳру муҳаббатини бугун ҳамма кўрди. Шунингдек, юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширди.

Ш.М. Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади. Умуман олганда, мамлакатимизда сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар энг аввало инсон ва унинг қадр-қиммати, манфаати, тақдири йўлидаги саъй-ҳаракатлардир. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгиланган вазифалар негизида ҳам халқимиз ва унинг тақдири йўлидаги  ғамхўрликларнинг намунасини кўришимиз мумкин. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, халқимиз бугун давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган сиёсатидан мамнун. Шу ўринда айтиб ўтишим жоизки, биз "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши вакиллари ушбу таклифни бир овоздан маъқуллаймиз.  

      Мақсуд ҲАМИДОВ,

 "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+