Юртбошимизнинг ташрифи фарғоналикларга янгича ғайрат ва шижоат бағишлади

15.07.2024 09:07:33

Шуни мамнуният билан айтишим мумкинки, мамлакатимиз раҳбарининг Фарғонага ташрифи халқимиз ҳаётида, вилоятимизнинг ижтимоий –иқтисодий соҳаларда туб бурилишлар, янгиланишлар даври сифатида тарихга киришига ишончим комил. Президентимиз Ш.Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида бир қатор саноат корхоналарида бўлиб, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан янги мақсадлар хақида юзма –юз мулоқот қилди. Мулоқотлар замирида Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш масалалари бош мақсад қилиб олингани барчамизни қувонтирди. Юртбошимизнинг фаоллар билан ўтказилган йиғилишда тадбиркор, партия етакчиси сифатида мен ҳам иштирок этдим. Вилоятнинг 19 та туман-шаҳарида Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш белгиланиши бачамизни хурсанд қилди. Фарғона вилоятини янада ривожлантириш учун энергетика, нефть-газ ва кимё соҳаларида 2 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган. Вилоятнинг Бешариқ туманида 500 мегаваттли, Ўзбекистон туманида  эса 180 мегаваттли фотоэлектр станцияларининг  қурилишига старт берилди. Қувасой шаҳрида электромобилни зарядлаш станцияларини ишлаб чиқариш корхонаси жорий йилда ишга туширилса, Риштонда йилига 17 минг тонна биологик парчаланадиган нотўқима мато ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ишлари жадаллаштирилади. Ушбу замонавий станциялар энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодий самарадорликни оширишга, экологик барқарорликни яхшилашга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбари Бағдод туманидаги " Юксалиш" маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишгани қишлоқ аҳли учун унитилмас воқеликка айлангани шубҳасиз. Мамлакатимизда юрт раҳбарининг ташаббуси ва ғамхўрлиги остида хотин-қизлар тадбиркорлигига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Президентимиз  мазкур маҳалладаги “Гулнора Матқулобод бодомлари” корхонаси фаолияти билан танишиш чоғида тадбиркор ва касаначи аёллар билан самимий суҳбатлашди. Аёлларнинг юзларида қувонч ва миннатдорлик ҳисси уфуриб гупириб турибди.  Аёллар ўз уйидан йироқ бўлмаган ҳолда ўз оиласига даромад олиб киряпти, тадбиркорлик қиляпти, ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишга ҳам эришмоқда. Уларни амалга ошираётган ишлари фақатгина  таҳсинга сазовор. Мамлакат раҳбари томонидан ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлиги, ислоҳотларга камарбаста бўлиб, хотин-қизларни иш қилаётганлиги учун билдирган миннатдорчилиги биз ишбилармон хотин-қизларга янги куч- ғайрат бағишлайди. Мамлакат раҳбарининг вилоятимизнинг Қува тумани, Фарғона шаҳарларига ташрифи ҳам вилоятнинг янги тараққиёти учун имкониятлар эшини  очиб берганига ишонамиз. Келгусидаги вазифамиз албатта, ҳар бир масъуллар келгусида янги-янги марраларни забт этиш учун интилишимиздир. Янги Ўзбекистоннинг ривожи ва халқимиз фаровонлигини бугунгиданда ошириш учун ҳаракат қилмоғимиз даркор.

 

Шаҳноза Ғаниева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+