Юртимизнинг барча гўшаларида байрам шукуҳи

26.08.2022 11:08:51

Партиянинг Шўрчи туман Кенгаши ҳамда туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда инсон қадри ҳар нарсадан улуғ» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши фаоллари ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши аъзолари, БПТ аъзолари, туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан, Буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон яшаши бу давлат мустақиллиги, айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганлиги тўғрисида маълумотлар бердилар.

Хушбоқ Шерқобилов, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати:

- Куни кеча Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди ва бу санани муносиб нишонлаш билан боғлиқ вазифалар белгиланди. Бу йилги байрам тадбирлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этиши қайд этилди. Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз. Яхшилаб ўйлаб кўринг, такрор ва такрор айтинг – оддий ёки баландпарвоз гап эмас. Ҳамма давлатда ҳам инсон, фуқаро, шахс азиз, қадр-қиммати улуғ. Ҳар бир давлат шу юртда яшаётган инсонлар учун муносиб шароит яратишга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва ҳимоя қилишга масъул ҳисобланади. Бу давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши ҳисобланади. Бугун юртимизда ҳам инсон қадри, аҳоли манфаати, ижтимоий давлат, деган тушунчалар тез-тез тилга олинмоқда. Барча соҳалардаги ислоҳот ва ўзгаришлар концепцияларида бу тушунчалар қайд этилмоқда ва уларга «баландпарвоз» сўзини тиркашдан тийиляпмиз. Чунки бунинг амалий ифодасини йил сайин ўзгариб бораётган ҳаётимизда, турмуш тарзимизда кўряпмиз, ҳис қиляпмиз.

Давра суҳбати давомида ўзаро савол –жавоблар бўлиб, маърузалар юзасидан ишончли мисоллар асосида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жуманиёз Сафаров,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўрчи туман

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+