“Заковат” билимдонларни чорлади

27.04.2022 10:04:32

Бугунги кунда “Заковат” интеллектуал ўйини нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш, ушбу ўйинни оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, уни оммалаштириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда, “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли умумтаълим мактабида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мазкур беллашувда мактабнинг юқори синф ўқувчилари 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда инсон ақлини чархловчи, мантиқий фикрлашга ундовчи бир-биридан қизиқ саволларга аҳиллик билан жавоб беришди.

жиззах2

Барчада катта қизиқиш уйғотган мазкур тадбир - ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятларини ошириш ҳамда фикрлаш қобилиятларини намоён қилишларига имконият яратиши билан аҳамиятлидир.

жиззах1

Қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу ўйинда ғолиб бўлган иштирокчиларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилдора ЖЎРАЕВА

“Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+