Заковатли ўқитувчилар

29.04.2021 16:04:38

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгаши депутати Насиба Раҳмонова ташаббуси билан тумандаги 64-умумтаълим мактабида ўқитувчиларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги билимларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинини ташкил этилди.

Дастлаб ўйин аввалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Нарпай туман Кенгаши раиси Зоҳид Мустафоев томонидан иштирокчиларга жаҳон ва мамлакатимиз сиёсий ҳаётида юз берган ўзгаришлар, қабул қилинган қонун ва қарор ҳужжатлари мазмун моҳияти юзасидан маълумотлар берилди.

Шундан сўнг ўйинга старт берилди. Ўқитувчилардан таркиб топган 13 та жамоа ўзаро беллашиб, турли соҳаларда ўз билимларини, фикрлаш қобилиятларини синаб кўрдилар. Қизғин ва баҳс мунозараларга бой тарзда ўтган ушбу ўйиннинг финал босқичида "Intellect" ва "Ўзимизнинг йигитлар" жамоалари ўртасида кечган ўйин  ниҳоятда қизиқарли бўлди.

Тадбирда фаол иштирок этган, фаоллиги билан жамоани олдинга юришга ундаган иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, туман халқ таълими бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Асқар ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+