Заковатли ёшлар беллашишди

10.06.2024 13:06:37

Хабарингиз бор, айни паллада мактабларда ўқув жараёни якунига етиб, ёзги таътил бошланди. Бу вақтда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, «Беш муҳим ташаббус» лойиҳаси давомида спорт, маданият, ай-ти, китобхонлик тадбирларига жалб этиш, шунингдек, уларни жисмоний соғломлаштириш мақсадида ўтказилаётган  «Оромгоҳ-2024» мавсуми қизғин паллага кирган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туманидаги «Соҳил» болалар ёзги дам олиш оромгоҳида ҳам ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ва вилоят «Заковат» клуби ҳамкорлигида оромгоҳда «Заковат» интеллектуал баҳси ташкил этилди.
«Барчаси бизнинг келажагимиз учун!» шиори остида  ўтказилган баҳсда ғолиб ва совриндор жамоалар баллар кетма-кетлиги асосида аниқланиб, ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+