Замонамиз қаҳрамонлари – юрт таянчи!

12.07.2024 15:07:41

Сир эмаски, юртимизда Президент ташаббуси билан барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади – фуқароларнинг  орзу-истакларини рўёбга чиқариш, турмуш фаровонлигини тубдан яхшилашга қаратилган. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Юксалиш маҳалласига ташрифида ҳам ана шу жиҳат намоён бўлди.

Юртбошимизнинг ушбу маҳаллага ташрифини телевизор орқали томоша қилиб, бир нарсага амин бўлдим. Ҳар қандай ободлик ва фаровонликнинг замирида тинимсиз меҳнат ва изланиш  ҳамда ташаббускорлик ётади.  Айниқса, маҳалладаги «Гулнора Матқулобод бодомлари» корхонаси  раҳбари Гулнора Усмонова мен учун ҳақиқий замонамиз қаҳрамонидир.

Унинг ташаббуси билан корхона 11 та маҳалладаги 500 дан ортиқ хонадонга бодом тарқатиб, сотувга тайёрлатади. Бир кунда 3 тоннагача маҳсулот қайта ишланади. Ҳозирда пўсти юмшатилган мазали бодомлар бутун республикамиз бўйлаб етказиб берилмоқда. Натижада ҳар бир оила камида ҳар ойда 2-5 миллион сўмгача даромад топишига сабабчи бўлмоқда.

Маҳалладаги ободликни кўриб, инсон қўли нақадар гул эканлигига амин бўлиш мумкин. Ҳатто, Президентимиз ҳам ўзининг ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлиги, ислоҳотларга камарбаста бўлиб, хотин-қизларни ишли қилаётгани учун уларга миннатдорлик билдирди. Умуман олганда, фарғоналиклар, биз,  воҳаликларга ҳар жабҳада миришкорлик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда ҳам намуна бўла олади. Бу каби ўзгаришлар ҳар ватандошимиз муносиб ибрат бўлиши шубҳасиздир.   

 

Раъно РИЗАЕВА,

Халқ депутатлари

Навоий вилояти Кенгаши

депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+