Зарафшонликлар номзод сайловолди дастуридаги қайси масалаларни маъқуллади?

29.09.2021 14:09:54

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  партиямиздан кўрсатилган номзод - Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили  Рустам Хайитовнинг  вилоятдаги сайловчилар билан илк учрашуви Зарафшон шаҳридаги Зарафшон саноат техникумида бўлиб ўтди. Учрашувда дастлаб ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни таништирди.

Айниқса, номзоднинг нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқиёсда ҳам танилган ва тан олинган  олим эканлиги алоҳида урғуланди.

Шу боисдан ҳам сайловолди дастурида юртимизда таълимнинг барча босқичларини халқаро андозалар асосида ривожлантиришга эътибор қаратилганлиги эътироф этилди.

Хусусан, дастурда таълимнинг бирламчи бўғини болаларни мактабгача таълим ташкилотларига ҳозиргидек уч ёшдан эмас, икки ёшдан бошлаб, ҳеч қандай навбатларсиз, юз фоиз қамраб олиш, давлат мактабгача таълим тизимини тўлиқ бепул қилиш каби вазифалар ўрин олган. Шунингдек, жамиятдаги ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир инсонга олий маълумот олиш имкониятини яратиш белгиланган. Олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш ва ҳар кимга олий таълим олиш ҳуқуқи эркинлигини ҳамда рейтинги юқори бўлган талабаларнинг бепул олий таълим олишини кафолатлаш мақсад қилинган.

Учрашувда депутатлар, партия фаоллари, ўқитувчилар ҳамда ёшлар сўзга чиқиб номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўзларининг ижобий фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Жумладан, “ЎзАвтоМоторс” АЖга берилган имтиёзлар ва автомобиллар импортига белгиланган божхона тўловларини ҳар йили 15 фоиздан камайтириб очиқ рақобатга ўтишини, божхона тушумларининг камайиши эса тўланадиган солиқлар билан қопланишини таъминлаш каби масалалар сайловчилар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Турли миллат вакилларидан таркиб топган зарафшонликлар томонидан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг дастурида кўтарилган долзарб масалалар  қизғин кутиб олинди.

Барчиной ТУРСУНОВА,

Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+