«Жаҳолатга қарши – маърифат»: ёшларда маънавий иммунитетни шакллантирамиз

26.07.2024 10:07:41

Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз!

Ўзбекистон «Адолат» СДП Жондор туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жондор туман бўлинмаси ҳамда дин ишлари бўйича қўмитанинг Жондор туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Жондор туман Кенгаши раиси С.Гадоев, Жондор туман ҳоким ўринбосари Ш.Раҳмонова Республика Маънавият ва маърифат маркази Жондор туман бўлинмаси раҳбари Л.Эргашова, ҳамда «Қоровул» МФЙ аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда сўзга олганлар бугунги кунда ёшлар ўртасида инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, «Жаҳолатга қарши маърифат» тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик, терроризмни бутун дунё халқлари қоралашини, чунки, уларнинг асл мақсади диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши қаратилганлигини, терроризм — дин, миллат, чегара билмаслигини ҳамда ҳаётда яшашдан мақсади бўлмаган, инсоний ҳис-туйғуларини йўқотганлар ана шундай қабиҳ ишларга қўл уришларини таъкидладилар.

Тарғибот тадбири давомида партиянинг туман Кенгаши раиси С.Гадоев, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда «Жаҳолатга қарши – маърифат» деган эзгу ғояни илгари сураётганликларини ва бу ғоя асосида ёшлар онгида инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олийжаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири эканини, алоҳида таъкидлаб келаётганликларини, ҳозирги кунда аҳолимиз, айниқса ёшларимиз орасида оммавий маданият, каби маънавий таҳдидларга қарши курашиш, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш, бугунги ахборот хуружлари ва уларга қарши иммунитет шакллантириш ҳамда глобаллашув даврига хос муаммо ва кўзга кўринмас мафкуравий таҳдидлар, уларнинг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритди.

Бундай тарғибот тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад, ёшларимиз орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, диний экстремизм, радикализм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларни олдини олиш, тенг ҳуқуқлик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш, туманимиз аҳолиси орасида маънавиятимизга, одоб-ахлоқимизга,урф-одатларимизга, қадриятларимизга зид бўлган ахборотларни инкор этиш, ватанпарварлик руҳини шакллантиришдан иборатдир.

Йиғилиш давомида йиғилганларга «Тинчлик қадри» деб номланган видеофильм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+