Намунали онахонлар беллашди

29.07.2021 12:07:56

 

Жамият барқарорлигини белгиловчи асосий омилларидан бири оилалар мустаҳкамлигига боғлиқ. Айниқса, бу борада оилада бой ҳаётий тажрибага эга онахонлар ва қайноналар муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳар йили “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ўтказилиб, намунали онахонларнинг тажрибасини жамиятда янада оммалаштирилишига туртки бўлмоқда.

Навоий вилоятида ўтказилган танловнинг бу галгиси партиянинг  Кармана туман Кенгаши ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Танлов иштирокчиларини ташаббускорлик, жамият ҳаётидаги янгиликлардан хабардорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштириш, оила мустаҳкамлиги ва анъаналаримизнинг бардавомлигини таъминлаш бўйича билим ва тажрибалари баҳоланди. 

Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган танловда қатнашчилар ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада, туманда топган обрў-эътиборлари, меҳнат фаолиятлари давомида эришган ютуқлари ва уларнинг омиллари, ижтимоий-сиёсий билимлари ва маънавий-маърифий дунёқарашлари,  намунали оила сифатида бошқаларга ўрнак бўла олишларини намойиш этишди. 

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, тумандаги 1- ўринга “Кўҳна Қўрғон” маҳалласида яшовчи Махфурат Ярашова лойиқ кўрилди ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Дарҳақиқат, бу каби тадбирлар боқий қадриятларимизнинг янада барқ урушига, оилада тинчлик ва ажримларнинг олдини олишда тарбия мактаби вазифасини ўташи табиийдир.

Обид ШОДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Кармана туман Кенгаши

раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+