Жамият – ислоҳотлар ташаббускори

13.06.2022 14:06:18

“Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши томонидан тумандаги 3-сонли Мактабгача таълим ташкилотида “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил қилиниб, унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари ва БПТ аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

ромитан3

Учрашувда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари С.Майдонов томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, фуқаролик жамияти институтларини ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларга замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда  халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга хизмат қилувчи омилларга асосий вазифа сифатида қаралаётганлиги қайд этилди. 

Суҳбат давомида партиямиз фаоллари конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифларини айтиб, фикр-мулоҳазаларини билдирди.

ромитан2

Ўзаро савол-жавоб ва мунозаралар асосида ўтказилган давра суҳбати қизиқарли жараёнларга бой бўлиб, йиғилганларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилди.

Тадбир МТТда тарбияланувчи жажжи болажонларнинг куй-қўшиқлари ва рақсларига уланиб, йиғилганларга янада кўтаринки, хушкайфият улашди.

 

   “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

                         Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+