Жамият қўрғонининг бунёдкори

19.07.2024 17:07:30

Аёл – жамият қўрғони бунёдкоридир. Унинг кайфияти яхши бўлса, оила фаровон бўлади, у бахтли бўлса, оила ва жамият бахтли бўлади. Садоқат тимсоли дея таърифланган аёл бугун минглаб ихтиролар қилди, дунё яратувчиларини вояга етказди, имкониятлар сари дадил қадам ташлашларни ўргатди. Бу эса унинг учун оғир кечмади, аксинча, орзу ва умидларининг рўёбига айланди.

Аёлларнинг оғир меҳнати нафақат ишхонада, аввало, уйда, рўзғорда бўлади. Улар меҳнати билан миллионлаб забардаст спортчиларни ортда қолдириши мумкин. Ҳар қандай вазифани ўз вақтида бажариб, ҳам оналик, ҳам аёллик шарафини ҳимоя қилишда унда дунёча кучни кўрса бўлади.

Бугун мамлакатимизда аёлларни эъзозлаш, уларни ҳурмат қилиш, улар орасида турли жиноятчиликни олдини олиш масалалари энг муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Республикамизда қабул қилингин норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий мақсади юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, опа-сингилларимизнинг фаоллигини оширишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса, турли таҳдид ва қотиб қолган эскича қарашлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кучайтириш ва амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларимизда янада фаол иштирокини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқий меъёрларга асосланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб аёллар ҳуқуқини халқаро меъёр ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги (CEDAW), аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги, оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро конвенцияларга қўшилди. Ана шунинг ўз аёлларимизга берилган эътиборнинг ўзига хос намунасидир.

Бугун ҳар бир аёл пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлиши керак. Қувонарлиси, хотин-қизларимиз сиёсий жараёнларда нафақат фаол иштирокчи, балки жамиятимизнинг катта кучига, шу билан бирга ҳал қилувчи омилига айланиб бормоқда.

Маълумки, Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз сайловолди дастурида белгиланганидек аёллар фаоллиги ва ролини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш тарафдори. Албатта, жамиятимизда хотин-қизларнинг давлат қурилишидаги иштирокини ошириш мақсадида партиямиз фаолиятида аёллар ролини кучайтириш, партия аъзоларининг муайян қисмини аёллар ташкил этишига эришилди (партиянинг Самарқанд вилоят Кенгашида аъзолар сони 112 минг нафардан ошган бўлса уларнинг 59 фоизини хотин-қизлар ташкил этади). «Аёллар қаноти» томонидан қилинаётган тарғибот ишларидан асосий мақсад ҳам аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятнинг муҳим бўғини сифатида ролини оширишдан иборат.

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан Президентлик сайловларида бир неча маротаба аёл кишининг номзоди илгари сурилиши, партия Сиёсий кенгашига ҳам аёл кишининг раҳбарлиги юқоридаги фикримизнинг яққол далилидир. Билдирилган бу ишонч ҳар бир аёлнинг миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга бўлган ҳурматни намоён этишнинг асосий мезони ҳисобланади.

Мусаввара Ибрагимова,
"Адолат" СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши
«Аёллар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+