Жамият юксалишида хотин-қизларнинг роли қандай?

05.04.2022 18:04:13

Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Пастдарғом туманидаги 32-сонли мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида «Жамият юксалишида хотин-қизларнинг ўрни ва роли» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида юқоридаги саволга жавоб изланди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, партиянинг вилоят ва туман кенгаши ходимлари, партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар ҳамда Пастдарғом туманидаги 107 та маҳалланинг маслаҳатчилари иштирок этишди.

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, гендер тенгликни қарор топтириш борасида олиб борилаётган сиёсий жараёнларда партия фаоллари, ОМҚП депутатлари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларининг ўзаро ҳамкорликдаги иштирокини янада жонлантириш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, кенг кўламда тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда ОМҚП депутатлари Шуҳрат Полвонов ҳамда Музаффара Абдиевалар хотин-қизлар ҳуқуқлари борасида қонунчиликдаги янгиликлар, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари борасида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Музаффара Абдиева, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати -Йиғилишда гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари мавзусида қилинган маъруза давомида, 107 нафар маҳалланинг вакиллари йиғилишда фаол иштирок этди. Улар билан бўлган савол-жавоблар ҳамда баҳс-мунозаралардан, айниқса, мамлакатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар, кўрсатилаётган ғамхўрликлар юзасидан шукроналик ва таклифларини эшитиб, Ватанимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида нақадар олижаноб сиёсат олиб борилаётганлигига яна бир бор амин бўлдик.

Гулнор Пўлатова, тадбир иштирокчиси - Бугунги тадбир хотин-қизлар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг кўламда ҳар бир хонадонга кириб боришига йўл очиши билан бирга, хотин-қизлар яратилаётган имконият, имтиёзлардан самарали фойдаланишлари йўлида катта бир руҳий кўмак бўлди деб айтишимиз мумкин.

Кўтаринки кайфиятда, таклиф ва мунозараларга бой ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишдилар.

Хонбуви Ҳайитова.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Пастдарғом туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+