Жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни.

19.10.2022 11:10:03

Жамиятда ҳуқуқий онг ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг енг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳамда масъулиятини пухта билиши, буни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамоғи лозим. Фуқароларимизнинг дунёқараши, тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши ҳуқуқий маданият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳуқуқий саводхонлик жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида «Адолат» СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан Шофиркон тумандаги «Тўра Мирзаев» номидаги кутубхонада хотин-қизлар ўртасида тадбир ташкил қилинди. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан фойдаланиш долзарб аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги муҳим йўналиш ва вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш биз, партия ходимлари ва депутатлардан масъулият ва фидойиликни талаб этади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гаровидир»

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+