Жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат

02.07.2024 15:07:03

«Адолат» СДП Денов туман Кенгаши томонидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида «Биз коррупцияга қаршимиз!» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, соҳа етакчилари ва БПТ аъзолари ва ёшлар қатнашди.

Сўзга чиққанлар мазкур тарғиботдан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, уларнинг шу юрт, шу ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажариш ҳамма учун фойда келтиришини яна бир бор эслатиб ўтишдан иборат бўлди.

Маърузачилар мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида йиғилганларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, унга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, бундай ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги билдирилди.

–Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда соҳадаги муҳим вазифаларидан биридир, — дейди Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати Алишер Йўлдошев. — Чунки коррупция бу – жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат. Демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига, қонун устуворлигининг издан чиқишига, шунингдек, бозор иқтисодиёти тамойилларига тўсқинлик қилиб,  одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган салбий ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлади.

Давра суҳбатида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш хусусида батафсил маълумот берилди. Мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Гавҳар ШОИМОВА,

Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+