Жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди

07.08.2024 16:08:58

Фарғона тумани тоғ ён бағирларида жойлашгани боис, гўзал табиати, зилол суви, салқин ҳавоси билан барчани ўзига жалб этади. Бугунги кунда нафақат фарғоналиклар, балки водий аҳли туманнинг бетакрор табиати бағрига дам олишга ошиқмоқдалар. Бироқ айрим ташриф буюрувчиларнинг дам олиш жойларида турли чиқиндиларни дуч келган жойларга ташлаб кетишлари, сувларни ифлослантиришлари маҳаллий аҳоли вакилларини ранжитмоқда.

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашидаги  партия депутатлик гуруҳига Фарғона маҳалласи аҳолисидан қилинган мурожаатга асосан депутат Абдусамад Алобидинов ташаббуси билан  туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази билан ҳамкорликда ҳудудда жойлашган дам олиш масканларида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида дам олувчилар томонидан мазкур масканларда етарлича тозаликка риоя қилинмаётгани, санитария қоидалари нормалари бузилаётгани ва  чўмилиш ҳавзаларида ҳам тегишли талабларга етарлича эътибор қаратилмаётганлиги аниқланди.

-Назорат тадбирлари давомида дам олиш, даволаниш муассасалари масъулларига санитария  ва гигиеник қоидаларининг тўлиқ бажарилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, - дейди депутат Абдусамат Алобидинов.-  Мақсадимиз ягона.  Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, она табиатнинг мусаффолигини асраш.  Шу боис ҳам тадбир давомида фуқаролар орасида турли хил юқумли касалликларни  пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.Назорат тадбири давом этмоқда.

 

 

Гулчеҳра АҲМЕДОВА,

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

 

 

 

Фарғона тумани тоғ ён бағирларида жойлашгани боис, гўзал табиати, зилол суви, салқин ҳавоси билан барчани ўзига жалб этади. Бугунги кунда нафақат фарғоналиклар, балки водий аҳли туманнинг бетакрор табиати бағрига дам олишга ошиқмоқдалар. Бироқ айрим ташриф буюрувчиларнинг дам олиш жойларида турли чиқиндиларни дуч келган жойларга ташлаб кетишлари, сувларни ифлослантиришлари маҳаллий аҳоли вакилларини ранжитмоқда.

         Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашидаги Ўзбекистон партия депутатлик гуруҳига Фарғона маҳалласи аҳолисидан қилинган мурожаатга асосан депутат Абдусамад Алобидинов ташаббуси билан  туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази билан ҳамкорликда ҳудудда жойлашган дам олиш масканларида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

         Тадбир давомида дам олувчилар томонидан мазкур масканларда етарлича тозаликка риоя қилинмаётгани, санитария қоидалари нормалари бузилаётгани ва  чўмилиш ҳавзаларида ҳам тегишли талабларга етарлича эътибор қаратилмаётганлиги аниқланди.

      -Назорат тадбирлари давомида дам олиш, даволаниш муассасалари масъулларига санитария  ва гигиеник қоидаларининг тўлиқ бажарилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, - деди депутат Абдусамат Алобидинов.-  Мақсадимиз ягона.  Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, она табиатнинг мусаффолигини асраш.  Шу боис ҳам тадбир давомида фуқаролар орасида турли хил юқумли касалликларни  пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

         Назорат тадбири давом этмоқда.

Гулчеҳра АҲМЕДОВА,

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+