Жиноятчиликнинг олдини олиш-долзарб вазифа

21.09.2022 16:09:24

Партиянинг Бандихон туман Кенгаши ҳамда партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги "Бағрикенг" маҳалласида маҳалла фуқаролари иштирокида “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим вазифа” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман Кенгаши депутатлари, туман ИИБ ходимлари, маҳалла фаоллари ва мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этишди.

Учрашувда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда нотинч давлатлардан олиб келинган ёки жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёлларнинг ижтимоий мослашуви бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусда батафсил сўз юритилди. Мазкур масала юзасидан мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича келажакда турган муҳим вазифалар хусусида батафсил сўз юритилди. Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, жумладан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва бошқ ташкилотлар ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги хусусида тушунтириб ўтилди.

Хусусан, “Тараққиёт стратегияси” Давлат Дастурида нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган йигит қизларнинг ҳатти ҳаракатларини назоратга олишда, уларнинг ижтимоий ҳимоясига катта эътибор қаратилганлиги айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар ва улар асосида бир қатор қарор ва фармойишлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилгани таъкидланди.

Абдужаббор Абдуназаров, Халқ депутатлари Бандихон туман Кенгаши депутати:

Юртимизда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қатор ишлар қилинмокда. Сабаби, аёл бу оиланинг фариштаси, оиланинг бахти, оиладаги фарзанд тарбияси кўпроқ онага қолади. Оила тарбиясидаги муҳим вазифаларнинг бири - оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштириш. Ота-оналарда фарзандлар олдидаги, фарзандларда ота-она ва жамият олдидаги бурч ва маъсулият туйғусини кучайтиради. Она ва фарзанд ўртасидаги ишонч ва ҳурматга асосланган муносабатлар оила мустаҳкамлигининг яна бир заминидир. Хотин-қизларнинг тенг хуқуқлилигини таъминлаш борасида барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, сайлаш ва сайланиш, давлат ва жамоат ишларида фаоллиги, ишлаш ҳуқуқлари қонун билан кафолатланганлиги, ишлаш ҳуқуқининг ижтимоий ҳимояланишининг таъминланиши давлатимиз томонидан мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижаси ҳисобланади.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан тегишлича жавоблар олишди.

Дилафрўз Раҳматова,

“Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+