Жиззахлик фаоллар 50 туп кўчат экишди

15.03.2021 11:03:59

Ҳар йили юртимизда Наврўз айёми арафасида ўтказиладиган умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, таълим муассасаларида ва ташкилотларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳудудларда санитария ҳолатларини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни юртимизда умумхалқ хайрия хашари куни деб эълон қилинган.

Мазкур ҳашарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари ва аъзолари ҳам фаол иштирок этишди. Ҳашар-элга ярашар дейишади, шаҳар ва туманларимиз, маҳалла ва уй-жойларимиз, таълим масканларимиз тоза, озода, покиза бўлса қалбимиз ёришади, оиламиз файзу барокотга тўлади ва жамиятимизда соғлом турмуш тарзи барпо бўлади.

Шунингдек ҳашар давомида партия ходимлари томонидан 50 туп қарағай ва арча кўчатлари экилди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+