Янгиликлар 573
Жойлардаги ўрганишлар давом этмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сардоба туманидаги «Дўстлик» маҳалласи еттилиги билан ўтказган мулоқотида хотин- қизларни бандлик ва тадбиркорликка жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. "Дўстлик" маҳалласида бу борада ибратли ташаббус йўлга қўйилди. Маҳаллада аёллар ва темир дафтарларида рўйхатга турган хотин- қизлар касбга ўқитилмоқда. Уларнинг бандлигини таъминлаш билан бир қаторда бизнес лойиҳалари ҳам қўллаб- қувватланмоқда. Хусусан, тадбиркор аёл Нилуфар Усмонова маҳалла еттилиги хулосаси асосида ўзининг "ЯТТ Усмонова" тикувчилик корхонасини ташкил этиб ўн беш нафар ишсиз хотин- қизларнинг бандлигини таъминлади.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сирдарё вилоятига сафари доирасида аҳоли, айниқса оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш йўналишида воҳада амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишди.
Хусусан, депутат Сардоба туманидаги 4- сон оилавий поликлиникасида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди, шифокор ва беморлар билан суҳбатлашди.
Шифокорлар билан кечган мулоқот жараёнида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ва уларнинг репродуктив саломатлигини тиклаш, эрта туғруқларнинг олдини олиш, дунёга келган ва туғилажак гўдаклар ва уларнинг оналарига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сардоба туманидаги "ЗОМИН" маҳалласи еттилиги фаолиятини ўрганди. Аҳоли, айниқса хориждан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлашда, еттилик олдида турган юқоридаги долзарб масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар, туман ва вилоят идораларига чиқмасдан, маҳалланинг ўзида жамоавий ҳал қилиниши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Депутат Джанибекова Нодира томонидан маҳаллада яшаётган эҳтиёжманд фуқароларига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда иш топа олмаётган икки нафар фуқарога ишга жойлашишда кўмаклашилди.
Шунингдек, депутат Сардоба туманидаги "Дўстлик" маҳалласи аҳолиси вакиллари билан ҳам дилдан мулоқотлар ўтказди. Юртимиздаги тинчлик, осойишталик, кенг кўламли қурилиш , бунёдкорлик ишлари боис Сардоба туманидаги барча маҳаллалар обод масканларга айланмоқда. Натижада одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда.
Сардоба тумани ,,Дўстлик « маҳалласи ҳам шундай обод гўшалардан бири ҳисобланади . Кенг , равон кўчалар, кўп қаватли муҳташам турар жойлар маҳаллага кўрк тароват бағишламоқда . Маҳаллада тадбиркорлик субъектлари сони ҳам ортди. Ҳатто кўп қаватли биноларнинг ертўлаларида ҳам савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритмоқда .
Жорий йилда ҳам маҳалла еттилиги қарори асосида 184 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилди . Янги иш ўринларида 200 нафардан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланди . Бу янгиланишлар боис халқимизнинг эртанги , фаровон ҳаётга бўлган ишончи ортмоқда.
Сирдарё вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙда «маҳалланинг еттилиги» фаол ишламоқда. Маҳаллада ишсизлик муаммоси бартараф этилиб, Сайхунобод тажрибаси асосида барча томорқаларида иш қизғин кетмоқда. Аҳоли томонидан помидор, бодринг, картошка, полиз маҳсулотлари етиштирилиб бозорларимизга етказилиб берилмоқда. Маҳаллада чорвачилик ҳам кенг ривожланиб, гўшт ва сут маҳсулотлари аҳолига етказилмоқда. Ундан ташқари, паррандачилик, қуёнчилик ва асаларичиликдан даромад кўраётганлар талайгина. Маҳаллада яшаётган инсонлар давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлардан хурсанд, тўкин ва мазмунли ҳаётидан мамнун.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сардоба туманидаги ,, Қўрғонтепа» маҳалласи аҳолиси вакиллари билан ҳам дилдан мулоқотлар ўтказди. Юртимиздаги тинчлик, осойишталик, кенг кўламли қурилиш , бунёдкорлик ишлари боис Сардоба туманидаги барча маҳаллалар ҳам обод гўшаларга, кўркам масканларга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб боряпти. Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаммад Усановлар оиласи аъзолари ҳам Сайхунобод тажрибаси асосида чорвачилик, деҳкончилик, паррандачилик ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришмоқда. Сохибкорлар ўз иссиқхонасида ширин помидорлар етиштиришиб, элимиз дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Бугун маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни, нуфузи янада мустаҳкамланиб, у аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатишнинг адолатли ва таъсирчан институтига, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатадиган, одамларга энг яқин халқчил тузилмага айланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 йилдаги «Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 334-сон қарори қабул қилинди. Қарор «маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш тартибини белгилайди. Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сардоба туманидаги « Зомин» «маҳалласи еттилиги билан ўтказган мулоқотида ушбу муҳим қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.
Сардоба фожиасидан сўнг туманда талофат кўрган қишлоқу- маҳаллалар қисқа муддатда қайта тикланиб, замонавий турар- жойлар, янги гузарлар бунёд этилди. Асосий магистраль йўллар янгиланди. Афсуски, туман, вилоят ташкилот ва муассасалари раҳбарларининг эътиборсизлиги, лоқайдлиги туфайли айрим йўллар ҳамон таъмирталаб бўлиб қолмоқда. Айниқса, Сардоба сув омборига ёндош бўлган, «Зомин»,« Равот», «Бўстон» маҳаллаларига олиб борадиган ва кейинги йўналиши Зомин тумани Даштободга ҳамда Сардоба тумани марказига чиқадиган ушбу ички йўл жуда таъмирталаб. Яъни, ушбу йўл сув омбори талофатидан сўнг умуман таъмирланмади . Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова Сардоба туманидаги бу муаммога эътибор қаратди.
Фикрингизни қолдиринг