Зўравонликнинг ҳар қандай шаклига қаршимиз!

15.05.2024 12:05:52

Партиянинг Термиз туман Кенгаши томонидан тумандаги “Учқизил” маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Хотин-қизлар ҳуқуқий билимларини ошириш ва аёллар зўравонлигини олдини олиш" мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партия Термиз туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, БПТ фаоллари, муассаса ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини, ижтимоий–сиёсий мақомини янада ошириш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар ва шу соҳага оид қонун ҳужжатлари асосида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Шухрат Хаитов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

- Давра суҳбатида сўзга чиққанлар мавзу доирасида атрофлича фикр билдириб, жамият ҳаётида аёллар ҳуқуқини мустаҳкамлаш, уларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда бу борада раҳбар ходимларнинг масъулият ва вазифалари ҳақида тўхталди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган психолог томонидан зўравонликка учраган хотин-қизлар руҳиятидаги муаммоларни бартараф қилиш йўллари борасидаги маслаҳат ва тавсиялар тингловчиларга ниҳоятда фойдали бўлди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.



Дилафрўз Раҳматова,
“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши
Мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+