Зукко ёшлар беллашуви

04.06.2021 12:06:31

Бувайда туманида “Ёшлар ойлиги”га старт берилди. Ёшлар ойлиги доирасида туман тиббиёт коллежида “Қувноқлар ва зукколар” танлови ташкил этилди. Ёш авлодни она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, глобаллашув жараёнида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда иқтидорли ва истеъдодли ёшлардан ташкил топган 4 та жамоа 3 шарт бўйича ўзларининг қизиқарли чиқишларини намойиш этдилар.

Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда Бувайда тумани Ёшлар агентлиги мутахассиси М.Хамидова ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши депутати Н.Жумабоев сўзга чиқдилар ва ёшларга ва қатнашчи жамоаларга ўзининг самимий тилакларини изҳор этди.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган ушбу танловда 3-ўринни “Баркамол ёшлар” жамоаси, 2-ўринни “Баркамол” жамоаси ва фахрли 1-ўринни “Ўзбекистон ёшлари” жамоаси қўлга киритди.

Бу каби тадбир ва танловлар ёшларимизни ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун катта амалий кўмак бўлади, десак адашмаймиз.

Н.ЖУМАБОЕВ,

Халқ депутатлари

Фарғона вилоят Кенгаши депутати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+