“Ёшлар парламенти” низоми

06.07.2020 16:07:00

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси

ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Марказий Кенгашининг 2020 йил

___ июндаги _______ -сонли битимининг 

2-иловаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” тўғрисидаги

НИЗОМ

Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”(бундан буён матнда “Ёшлар парламенти” деб юритилади)юридик шахс мақомига эга бўлмаган маслаҳат органи бўлиб, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, тегишли сиёсий партияларва Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ҳисобдордир.

“Ёшлар парламенти”ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

“Ёшлар парламенти”нинг ваколат муддати – икки (2) йил. Ваколат муддати тугагач, янги чақириқ “Ёшлар парламенти”иш бошлагунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

“Ёшлар парламенти” ўз логотипи, аъзоларининг кўкрак нишонлари ҳамда белгиланган шаклдаги гувоҳномаларига эга бўлади.

“Ёшлар парламенти”нинг расмий номи:

а) давлат тилидаги:

тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”; қисқартирилган номи –“Ёшлар парламенти”;

б) рус тилидаги:

тўлиқ номи – “Молодежный парламент” при Законодательной палатеОлий Мажлиса Республики Узбекистан; қисқартирилган номи – “Молодежный парламент”;

в) инглиз тилидаги:

тўлиқ номи – Youth Parliament under the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; қисқартирилган номи – Youth Parliament.

  Ёшлар парламенти”нинг мақсад ва вазифалари

 “Ёшлар парламенти”нинг мақсади –ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини амалда бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш.

“Ёшлар парламенти”нинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш;

Қонунчилик техникаси, қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари, ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича амалий муҳокамаларни ташкил этиш;

Ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришда вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш;

Ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш;

Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш юзасидан янги
ва устувор йўналишларни белгилашда ёшларнинг фаоллигини ошириш;

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашишга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, уларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, бадиий дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш.

Ёшлар парламенти”нинг ҳуқуқлари

“Ёшлар парламенти” қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, таълим ва илмий муассасалардан, бошқа ташкилотлардан “Ёшлар парламенти”нинг ваколатларига киритилган масалаларни тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан келишган ҳолда сўраш ҳамда олиш;

Таълим ва илмий муассасаларнинг, марказларнинг, ҳуқуқни қўлловчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан (банкларидан), ахборот-кутубхона ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

Қонунлар лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрлаш, тадбирлар ўтказиш ҳамда “Ёшлар парламенти”нинг ваколатига кирувчи бошқа вазифаларни амалга ошириш учун олимлар, мутахассислар орасидан ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, улар кенгашининг, қўмиталари ва комиссияларининг, депутатлар бирлашмаларининг мажлисларида иштирок этиш;

Тегишли халқаро ва хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро тажриба ва ахборот алмашишни амалга ошириш;

“Ёшлар парламенти”аъзосини сайлаш

“Ёшлар парламенти”нинг Республика Комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) “Ёшлар парламенти”га сайловни ўтказиш учун тузиладиган туман (шаҳар) комиссияларига бошчилик қилади ва ушбу Низомга мувофиқ сайлов ўтишини таъминлайди.

Республика комиссияси таркиби қуйидаги ташкилотларнинг вакилларидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;

“Адолат” социал-демократик партияси;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси;

Ўзбекистон Экологик партияси;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши(Республика Комиссияси раиси).

“Ёшлар парламенти”га сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Республика комиссияси томонидан сайловга камида ўн беш кун қолганида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча туман (шаҳар)ларда туман (шаҳар) комиссияси тузилади.

Туман (шаҳар) комиссияси таркиби қуйидаги ташкилотларнинг вакилларидан шакллантирилади:

тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши;

тегишли ҳудудий адлия органлари;

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман (шаҳар) кенгаши;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман (шаҳар) кенгаши;

“Адолат” социал-демократик партияси туман (шаҳар) кенгаши;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман (шаҳар) кенгаши;

Ўзбекистон Экологик партияси туман (шаҳар) кенгаши;

тегишли Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгаши (Комиссия раиси).

Туман (шаҳар) комиссиялари тегишли туман (шаҳар)дан сайланган аъзолар Республика комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.

Сайлов бошланганлиги аввалги чақириқ “Ёшлар парламенти” аъзоларининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Республика комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

“Ёшлар парламенти”га аъзолик учун сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, лекин ўттиз ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси туман (шаҳар) комиссиясига ёзма шаклда ёки “Ёшлар парламенти”нинг расмий сайти орқали анкета тақдим этиши мумкин.

Муомалага лайоқатли бўлмаган ёшлар, шунингдек содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.

Ушбу Низом талабларига мос келадиган анкета эгалари икки босқичда сайланади.

Биринчи босқичда номзодлар ўзининг сайлов олди дастури тақдимоти билан туман (шаҳар) комиссиясида иштирок этади. Комиссия номзодларни сайлашда сайлов олди дастурининг қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратади:

қонунчилик соҳасидаги сўнгги янгиликлар;

давлат бошқарувига оид билим ва тасаввурлар;

жамиятимизда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар ҳақидаги қарашлар;

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг даражаси.

Биринчи босқич якуни бўйича Комиссия 5 нафар номзодни(ҳар бир сиёсий партия бир нафардан) яширин овоз бериш йўли билан сайлайди.

Иккинчи босқичда Номзодлар сайлов олди дастури тақдимоти билан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашида иштирок этади. Тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши 1 нафар номзодни яширин овоз бериш йўли орқали сайлайди. Сайловда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

номзодларнинг сайлов олди дастурлари ёшларга оид муаммолар
ва таклиф этилаётган ечим йўллари;

номзодларнинг нотиқлик маданияти, лойиҳа мазмунини тингловчиларга етказиши;

билимли ва ҳозиржавоблиги.

Ҳар бир босқич якуни бўйича Баённома расмийлаштирилади
ва Комиссия раиси томонидан имзоланади. Баённоманинг бир нусхаси Республика комиссиясига тақдим этилади.

“Ёшлар парламенти”аъзосининг мақоми

“Ёшлар парламенти”нинг аъзоси “Ёшлар парламенти”нинг ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида сайланади. “Ёшлар парламенти”нинг аъзоси бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси ёки ҳудудий ва маҳаллий депутатлари бўлиши мумкин эмас.

“Ёшлар парламенти”нинг аъзосига Республика “Ёшлар парламенти” комиссияси томонидан гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади. Аъзо гувоҳнома ва кўкрак нишонидан ўз ваколатлари муддати мобайнида фойдаланади.

“Ёшлар парламенти” аъзосининг ҳуқуқлари:

“Ёшлар парламенти”қўмиталарига сайлаш ва сайланиш;

“Ёшлар парламенти”мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этиш;

“Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдириш;

“Ёшлар парламенти” томонидан сайланадиган шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдириш;

“Ёшлар парламенти” мажлисидаги мунозараларда иштирок этиш, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар бериш;

Ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқиш ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ бериш;

“Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчига мажлисда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топшириш;

“Ёшлар парламенти” таркибидаги ўзи аъзо бўлган Қўмитанинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини Ёшлар парламентининг мажлисида баён этишга ёки бу ҳақда Ёшлар парламенти Раисига ёзма равишда маълум қилиш.

“Ёшлар парламенти”нинг аъзоси тегишли мажлисларида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.

“Ёшлар парламенти” аъзосининг мажбуриятлари:

Амалдаги қонун ҳужжатларига, ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя қилиш, шунингдек, “Ёшлар парламенти”нинг қарорларини бажариш;

 “Ёшлар парламенти”нинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

“Ёшлар парламенти”нинг мажлисларида ҳамда қўмита таркибига сайланган бўлса, шу қўмитанинг мажлисларида қатнашиш, овоз беришда “Ёшлар парламенти” Регламентида белгиланган тартибда шахсан иштирок этиш;

“Ёшлар парламенти”нинг мажлисларида ҳамда қўмита мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда “Ёшлар парламенти” ёки қўмита раисига олдиндан хабар қилиш;

“Ёшлар парламенти”нинг ёшлар ўртасида ва жамиятда таъсир кучи ҳамда обрўсини оширишга ўз ҳиссасини қўшиш;

“Ёшлар парламенти” фаолиятини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш;

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришни тарғиб қилиш;

“Ёшлар парламенти”нинг барча тадбир, дастур ва лойиҳаларида фаол қатнашиш;

“Ёшлар парламенти”нинг олдига қўйилган вазифаларни мустақил ҳал этишда “Ёшлар парламенти” раиси билан келишиш ва бу фаолият ҳақида хабардор қилиб бориш;

Аъзоларнинг зиммасида қонунларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

“Ёшлар парламенти” аъзосисинингваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:

У ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда;

У қонунга кўра “Ёшлар парламенти” ваколатларини амалга оширишига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда;

Унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

Суд уни муомалага лаёқатсиз деб топган тақдирда;

У суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;

У Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;

У вафот этган тақдирда;

Палата тарқатиб юборилган тақдирда.

Шунингдек, “Ёшлар парламенти” аъзолигидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала “Ёшлар парламенти” мажлисида кўриб чиқилиб,унинг умумий сонининг кўпчилик овози ҳал этилиши мумкин

 “Ёшлар парламенти”фаолиятини ташкил этиш

 “Ёшлар парламенти” фаолиятининг ташкилий шакли унинг қоида тариқасида, йилига камида икки марта ўтказиладиган ялпи мажлисларидир.“Ёшлар парламенти”мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади.

“Ёшлар парламенти” мажлисларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби “Ёшлар парламенти”Регламентидабелгиланади.

“Ёшлар парламенти”киритилган масалалар юзасидан, шунингдек “Ёшлар парламенти”нинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

“Ёшлар парламенти” қарорлари “Ёшлар парламенти” аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

“Ёшлар парламенти” ўз таркибидан Ёшлар парламентининг Раиси
ва унинг икки нафар ўринбосарларини умумий сонининг кўпчилик овози билан “Ёшлар парламенти”нинг ваколати муддатига сайланади.

“Ёшлар парламенти” Раиси:

“Ёшлар парламенти”нинг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

“Ёшлар парламенти” муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

“Ёшлар парламенти” қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

“Ёшлар парламенти” аъзолари ва қўмиталарга вазифаларни тақсимлайди;

“Ёшлар парламенти” томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган ёшларга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этади;

“Ёшлар парламенти” халқаро алоқалар бўйича тарафлар билан ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликка киришади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларида Ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритади;

“Ёшлар парламенти” қарорларини имзолайди;

“Ёшлар парламенти” қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

Ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни ҳал этади.

Раис ўринбосарлари “Ёшлар парламенти”нинг ўзига топширилган қўмиталари ишини самарали ташкил этиш учун масъул бўлади, Раиснинг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда Раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажариб туради.

“Ёшлар парламенти”нингфаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида “Ёшлар парламенти” Кенгаши тузилади.

“Ёшлар парламенти”Кенгашининг таркибига Ёшлар парламенти Раиси, унинг ўринбосарлари, Ёшлар парламентиқўмиталарининг раислари киради.

“Ёшлар парламенти”нинг Кенгаши:

“Ёшлар парламенти”мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;

Қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;

Ёшлар масаласига оид таклифлар лойиҳасини “Ёшлар парламенти”кўриб чиқиши ёки уни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисидақарор лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;

“Ёшлар парламенти” аъзосининг туман (шаҳар)даги ишини ташкил этишга кўмаклашади;

“Ёшлар парламенти”фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.

Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.

“Ёшлар парламенти”Кенгашига “Ёшлар парламенти” Раиси раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.

“Ёшлар парламенти”томонидан унинг аъзолари орасидан “Ёшлар парламенти”нинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.

“Ёшлар парламенти” Раиси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.

“Ёшлар парламенти”да қуйидаги қўмиталар тузилади:

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари қўмитаси;

Маданият ва саънат масалалари қўмитаси;

Жисмоний тарбия ва спорт масалалари қўмитаси;

ОАВ ва инновация масалалари қўмитаси;

Маънавият-маърифат ва китобхонликни ривожлантириш масалалари қўмитаси;

Фан-таълим масалалари қўмитаси;

Волонтёрликни ривожлантириш масалалари қўмитаси;

Соғлиқни сақлаш, экология ва ижтимоий масалалари қўмитаси;

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиргорлигини ривожлантириш масалалари қўмитаси;

Туризм ва халқаро масалалар қўмитаси.

“Ёшлар парламенти”қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида “Ёшлар парламенти”қарорлар қабул қилади.

“Ёшлар парламенти”қўмиталарининг фаолияти тартиби “Ёшлар парламенти”Регламентидабелгиланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи“Ёшлар парламенти”нинг Котибияти вазифасини бажаради.

“Ёшлар парламенти”нинг Котибияти тузилмаси, штатлари, ходимларининг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланади.

“Ёшлар парламенти”нинг Котибиятиходимларининг меҳнатга оид муносабатлари “Ёшлар парламенти”нинг ваколат муддатига боғлиқ бўлмайди.

 Якунловчи қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиситомонидан “Ёшлар парламенти” аъзоларига давлат органлари, корхона,муассасава ташкилотларга ишга қабул қилинишлари жараёнида тавсифномалар берилиши мумкин.

“Ёшлар парламенти” қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Abdurasulov Dadaxon Ulug'bek o'g'li
2020-08-16 16:38:12
Yoshlar parlamentiga ulkan zafarlar tilayman

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+