75 сессия: икки жасорат

29.09.2020 12:09:24

Барчамизга маълумки, дунё ҳамжамияти кўз ўнгида 2020 йил 23 сенябрь куни содир бўлган тарихий воқеа бугун кенг жамоатчилик муҳокамасида. Янги Ўзбекистон тарихида ўчмас из қодирган бу ҳодиса давлат тилимизнинг мавқейини янада юксакларга кўтарилишига хизмат қилди.

Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида 200 га яқин давлатлар ичида мамлакатимиз раҳбарининг катта жасорат билан она тилимизда нутқ сўзлаши  бу миллатнинг тобора юксалаётганидан, юртнинг нуфузи ортиб бораётганидан ва энг муҳими, Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини топганлигидан далолатдир. Бирлашган миллатлар нигоҳида ўзбек тилининг ифтихор билан янграши бир жасорат бўлса, шу куни Президентимиз томонидан энг муҳим йўналишларда узоқни кўзлаб билдирган кўплаб долзарб таклифлари бутун дунё эътиборини тортди десам, муболаға қилмаган бўламан.

Айниқса, Президентимиз томонидан ёшлар сиёсати масаласида жаҳон ҳамжамиятини Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирилиши - Ўзбекистонда келажак авлодга бўлган юксак эътиборни очиқ кўрсатиб берди. Юртбошимизнинг ушбу таклифи нафақат бошқа миллатлар болалари учун балки эртамиз бўлган фарзандларимиз учун ҳам ҳуқуқ ва эркинларининг кутилаётган ишончли кафолати бўлади.

Дарҳақиқат, ёшлар масаласи ҳар қайси мамлакатда биринчи ўриндаги масала ҳисобланади. Бугун уларга яратилган эркинликлар, берилаёган ҳуқуқ ва имтиёзлар ортидан эртага келажак манфаатдордир. Шу боис, Ўзбекистон ёшлари томонидан Президентимизнинг барча асосли ва истиқболли таклифлари қўллаб-қувватланмоқда.

 Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+