"Адолат" СДП вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб берди

04.03.2021 13:03:54

Матбуот анжуманидан кўзланган асосий мақсад партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2020 йилдаги фаолияти таҳлили ҳамда мамлакат тараққиётининг янги босқичида партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида батафсил ахборот тақдим этиш ҳамда бу борада журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришга қаратилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абуҳалимов ўтган йилги партия фаолияти бўйича ҳисобот берди.

Йил давомида партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар заҳирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

2020 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 52 та йиғилиши ўтказилиб, уларда 195 та қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, вилоятларга ташрифлардаги маърузалари, чет эл давлат ташрифлари мазмун-моҳияти ва улардан келиб чиқувчи фракция позицияларини шакллантириш бўйича 18 та масала кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида қонун лойиҳаларига зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича “Адолат” СДП фракция аъзоларининг 170 дан ортиқ таклифлари ҳамда 120 маротабадан ортиқ партиянинг Сайловолди дастури нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда муносабатлар билдирилди. Ҳисобот даврида Фракция томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 8 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди бундан ташқари фракцияси томонидан 25 та тадбир ўтказилди.

Фракция партия Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳалари ва Қонунчилик палатаси қарорлари лойиҳалари юзасидан партиянинг қўйи тизимидан таклифлар олиш ва умумий позицияни шакллантириш йўлга қўйилди. Партия тизимида “Фракция – марказ – вилоят – туман” тартибида ишлайдиган тизим жорий этилди. Шундай тизим орқали фракцияга тақдим этилган қонун лойиҳалари бўйича билдирилган фикр ва таклифлар фракция йиғилишларида муҳокама қилиниши амалиёти жорий этилди. Тизимни жорий этиш натижасида ҳисобот даврида 22 та қонун лойиҳалари бўйича партиянинг қуйи тизимидан 140 дан ортиқ таклифлар фракцияга тақдим этилди. Фракция депутатлари “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишда қатор таклифларни илгари суришди.

Ҳусусан партия ташаббуси билан “Ҳар туманда бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида вақтинча ишсиз, ёрдамга мухтож оилалардаги фуқаролар доимий иш ўрни билан таъминланди. Лойиҳа доирасида 1750 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 856 нафарини ёшлар, 894 нафарини аёллар ташкил этади. Шу билан бирга 42 нафар ёшга кредит олишига кўмаклашилди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Республика қон қуйиш марказида ўтказилган беғараз донорлик акциясида бемор болажонларга ҳаёт бағишлашга бел боғлаган юртдошларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар. Акция доирасида Республика бўйича жами 904 нафар кўнгиллилар иштирок этиб, 166 литр қон топширилди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашда фидойилик кўрсатаётган шифокорларни  тақдирлаш мақсадида партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари томонидан “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жами партия аъзолари сони
471 613 нафарни ташкил этиб, аъзоларнинг 176 170 нафарини (37%) ёшлар ташкил этади. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишида барча ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлардаги “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ўтказилган тадбирлар мониторинги юритилиб, улар асосида Кенгашларнинг фаолияти мувофиқлаштириб борилди.

Шу даврда партия томонидан ёшлар масаласида ишлаб чиқилган ёшларга қаратилган партиявий лойиҳалар доирасида партиянинг барча даражадаги бўғинларида жами 2166 та тадбир ўтказилиб, 61627 нафар ёшлар қамраб олинди ва 1241 та тадбир ОАВ да ёритилди.

Бугунги кунда партиядан сайланган 38 нафар ёш депутатлар маҳалий Кенгашларда фаолият олиб бормоқда.

Партия аъзоларининг 216 679 нафарини (46%) хотин-қизлар ташкил этади. Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
13 нафар (59%) ва ҳудудий Кенгашларда жами 208 нафар аёл депутатлар фаолият олиб боришмоқда.

Ҳисобот даврида партия сайловолди дастурида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Аёллар қаноти Кенгаши томонидан 1751 та туркум тадбирлар ташкиллаштирилган бўлиб, уларда 54598 нафарга яқин иштирокчи қамраб олинди.

2020 йил мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 4536 та депутатлик сўровлари юборилиб уларнинг 79% ижобий ҳал этилди. Тегишли масалалар юзасидан 1221 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.

2020 йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан Республика бўйича жами 4478 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 26 994 та хонадон ва 1568 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 5381 та мурожаатлар юзасидан 1289 та депутатлик сўровлари юборилиб, 650 дан ортиғи ижобий ечимини топди. 4700 дан ортиқ мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

2020 йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 1930 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 879 таси партия депутатлик гуруҳлари ва фаоллари томонидан тегишли ижро органларига сўровлар чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 496 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди. 556 та мурожаатлар айни вақтда ижро жараёнида бўлиб, улар устидан депутатлик назорати ўрнатилди. 

Соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда “Ақлли тиббиёт” тизимини жаҳон андозалари даражасида шакллантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий палата билан ҳамкорлик Меморандуми ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Натижада, қайд этилган таҳлиллар асосида вазирлик ва партия фракцияси томонидан тайёрланаётган таклифлар асосида “Соғлиқни сақлаш Кодекси” лойиҳаси киритилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва қуйи Кенгашларга бўлиб ўтган сайловдан сўнг, ўтган бир йил давомида қатор қарор ва фармонларда партиянинг қуйидаги ғоялари ҳам ўз ечимини топди:

  • прописка тизимидаги муаммо тўлиқ бартараф этилди.
  • Республикамизда узоқ муддатдан бери муқим яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартибини жорий этилди.
  • Одил судловга, судлар мустақиллигига эришиш ҳам партиямизнинг устувор йўналишларидан бири эди. Мурожаатномада “Бир суд - бир инстанция” тамойили асосида “Судлар тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий, иқтисодий ишлар бўйича вилоят судлари негизида умумий юрисдикция судларини ташкил қилинди;
  • Коррупцияга қарши муросасиз кураш тизмини яратиш борасидаги партия таклифи қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Унга “Адолат” СДП депутати раҳбар этиб тайинланди;

Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тартибига ўтиш борасидаги партия таклифига биноан, 2020 йил 1 январдан бошлаб 10 та олий таълим муассаси ўзини-ўзи молиялаштириш тизими асосида фаолиятини бошлади.

Матбуот анжумани сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.



"Адолат" СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+