Аёлга эҳтиром ва эътиборнинг ўзбекона намойиши

30.09.2020 14:09:13

Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида бугунги кунда бутун дунё мамлакатлари учун тааллуқли долзарб ташаббусларни  илгари сурганлиги нафақат юртимизда, балки халқаро даражадаги экспертлар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.

Айниқса давлатимиз раҳбари томонидан гендер тенглиги ва хотин-қизларга эътибор масаласига алоҳида урғу берилгани мамлакатимизда олиб борилаётган ишларни дунё аҳлига намойиш этди, десак муболаға бўлмайди.

Яхши биламиз, мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни ва таъсирини ошириш сўнгги тўрт йилда барча давлат дастурларининг устувор йўналишлари сифатида белгиланмоқда. Бу борада Ўзбекистон ва БМТнинг мақсадлари ҳам муштарак. Яъни гендер тенглиги, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларининг доимо ажралмас ва энг асосий тамойилларидан биридир. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ҳам “Қаердаки сиёсий ва ижтимоий ҳаётда хотин-қизлар фаол иштирок этаётган бўлса, ўша жойда иқтисодиёт ўсмоқда, барқарорлик мустаҳкамланмоқда ва фуқароларнинг фаровонлиги юксалмоқда”, дея бежиз таъкидлагани йўқ.

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида ҳам хотин-қизларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни олий таълимга янада кўпроқ қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилганини айтиб ўтиш жоиз.

Умуман олганда, давлатимиз раҳбари нуфузли минбардан туриб бутун дунё ҳамжамиятига қарата хотин-қизларга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлишини, ҳаммамизнинг вазифамизга айланиши кераклигини таъкидладилар.

 Чарос ОРТИҚОВА,

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+