Барқарор ривожланиш йўлида

25.09.2020 10:09:57

 

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти БМТ Бош Ассаммблеясининг 75-сессиясидаги маърузаси кенг жамоатчилик томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олинди. 

Муҳтарам Президентимизнинг тарихий ва нуфузли анжумандаги  стратегик масалалар қамраб олган бу галги маърузаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар масалалари, барқарор ривожланиш, Марказий Осиёдаги барқарорлик, гендер тенглиги, озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадаларига эришиш борасида белгилаб олиш лозим бўлган стратегиясида эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар бўйича илгари сурган ғоя ва таклифларининг ўзбек тилида баён этилиши унинг жарангдор тус оланлигини эътироф этиш лозим. 

Давлатимиз раҳбари ўз чиқишида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, коррупцияга қарши курашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқаролик институтлари ва оммавий ахборот воситалари нуфузини кучайтириш, гендер тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, яқин қўшничилик муносабатлари каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Эътироф этиш жоизки, бир сўз билан айтганда миллий бирдамлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик, дунёвий жамият ва юксак маънавият, энг янги технологиялар ва инновациялар асосидаги иқтисодий ўсиш, бой тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитишга, мамлакатимизнинг жаҳондаги ва минтақадаги муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг залвори ва кўлами беқиёс.

Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон қўшни давлатлар билан иқтисодий, сиёсий, маданий ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамламоқда. Қондош ва қардош давлатлараро дўстлик ҳамда барқарор тинчликни таъминлаш устуворлик касб этмоқда.

Азалдан бир-бирлари билан ёнма-ён бўлган  турли миллат вакиллари  “Қўшнинг тинч сен тинч” тамойили асосида ўзаро аҳиллик ва тотувликда яшаб, яхши қўшничилик анъаналарида турли соҳаларда ўзаро манфаатлар йўлида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг ҳар жабҳада тез суръатларда ривожланишига кенг йўл очмоқда.

Шу билан бир қатор минтақа давлатлари олдида келгусида глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлаклари чуқур интеграцияни таъминлашдек муҳим масала турганлигидан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқалаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш бўйича илгари сўрган таклифи ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади.

Эътироф этиш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Аслида, инсониятга қилинган олийжанобликнинг, эзгуликнинг энг улуғи аёлга кўрсатилган эҳтиромдир. Унинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари  муҳофазаси, манфаатлари таъминоти келажакка қўйилган қутлуғ қадамдир. Чунки аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг манфаатларига хизмат қилиш олий қадрият. Буларнинг замирида унинг бағрида камол топаётган ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлашдек улуғ мақсад мужассамдир.

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Энг қувончлиси мана шу тўғри йўлни изчил давом эттириш, унинг самарасини янада ошириш учун бор куч ва имкониятларнинг сафарбар этилаётганидир.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида хотин-қизлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, сўнгги йилларда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллиги ортиб бораётганлигини алоҳида қайд этди. Хусусан, янги Парламентда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди.

Қайд этиш жоизки, дунёни ларзага солган коронавирус инфекцияси натижасида юзага келган босим мамлакатларнинг иқтисодиётини, ижтимоий ҳаётини, соғлиқни сақлаш тизимини қийин аҳволга солиб қўйди.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари ўз чиқишида пандемияга қарши самарали курашиш учун барча ҳаракатларни, жумладан зарур дори-дармон ҳамда вакциналар ишлаб чиқиш ва улардан кенг фойдаланиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қуватлади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини аниқ белгилаб берадиган Давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро Кодексни ишлаб чиқиш бўйича таклифи дунё халқларининг эътирофига сазовор бўлди. Боз устига жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қайд этиш жоизки, бугун дунё мамлакатларини сайёрамизда содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари муаммоси чуқур ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгариши глобал таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Бу борада дунё миқёсида тезкор чоралар кўрмаслик мамлакатларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётига салбий таъсир борабарга ортиши мумкин.

Боз устига Орол денгизи минтақаси кескин иқлим шароити билан ажралиб туради. Оролбўйида ҳаво ҳарорати 40°С дан юқори бўлган кунлар сонининг ўзгариши каби слабий ҳолатлар юз бермоқда. Давлатимиз раҳбари ўз чиқишларида глобал иқлим ўзгариши муаммоларига алоҳида тўхталиб, ушбу таҳдидлар Марказий Осиё минтақасига янада жиддийроқ таҳдид солаётганлигини алоҳида  қайд этиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбари Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига, Оролбўйи ҳудуди экологик фожеанинг марказига айланганига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини яна бир бор қаратди. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Оролбўйи ҳудудида экологик, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратилди. 2018 йилнинг 27 ноябрь куни БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фонди ташкил этилди.

Ушбу Траст фондига Ўзбекистон ҳукумати томонидан бугунги кунга қадар 3,5 миллион АҚШ доллари ажратилди. Норвегия ҳукумати 1,1 миллион, Корея Республикаси 1 миллион, Финландия 1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратди. Шунинг халқаро молия институтлари ва бошқа донорлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. Албатта, ушбу жамғарма оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари саъй-ҳаракати билан ушбу ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш мақсадида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, таълимни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, биологик хилма-хилликни асраш ва кўпайтириш, экологик барқарорлик ва бошқа масалаларга қаратилган 200 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди ва улар бугунги кунда изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Сўнгги уч йил ичида Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш ишлари жадаллик билан олиб борилди. Ўтган давр мобайнида умумий майдони 1 миллион 300 гектар майдон ўрмонзорлар барпо этилди. Албатта,  амалга ошипрлаётган ишлар Оролбўйи аҳолиси саломатлигини ҳимоялаш, яшаш ва меҳнат қилиш учун муносиб шароит яратиш, иқтисодий, ижтимоий, экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Давлатимиз раҳбарининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи Оролбўйида бугунги кунда амалга оширилаётган ишларнинг узвий давом этишида муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳим Оролбўйида  амалга оиширилаётган бунёдкорлик ишларини янги босқичга олиб чиқади.

Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, тинчлик ва хавфсизлини таъминлаш, иқтисодий ривожланиш, гумантар масалалар ечимини топиш барқарор ривожланиш, миллатлараро тотувлик, экологик барқарорликка эришиш, соғлиқни сақлашдаги ҳамкорлик каби масалалрни қамраб олган  ва уларнинг ечими акс этган давлатимиз раҳбари таклиф ва ғоялар дунёда ушбу масалаларда туб ўзгаришлар даврини бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.

 

Зуҳра ИБРАГИМОВА,

 Ўзбекистон Республкисаи Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Экология ва атроф муҳтни муҳофаза

 қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+