Дунё ҳамжамиятидаги ўрнимиз учун барчамиз масъулмиз

24.02.2021 11:02:47

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича  Кенгаш аъзоси сифатида учрашувда биринчи марта иштирок этаётгани тарихий воқеаликка эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи барча юртдошларимиз қатори партиямиз  фаолларига ҳам куч бағишлади.

Қувонарлиси, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизнинг  Кенгаш аъзоси бўлиш учун бутун масъулият билан интилгани ва бугун ниятлари амалга ошгани тўғрисидаги баёни  ҳамда  Нутқ давомида илгари сурилган ислоҳотлар Кенгаш аъзолари томонидан кўтаринкилик билан қабул қилинди.

Муҳтарам Президентимиз минбарда туриб инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги  ислоҳотларда энг муҳим ўринда тургани тўғрисидаги эътирофи барча юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланди.

Дарҳақиқат, нутқда  таъкидланганидек, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланиши кўзда тутадиган ”ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили  бутун дунё қатори мамлакатимизда рўй берган пандемия даврида ўз ифодасини топгани ҳеч кимга сир эмас.

Шунингдек, жорий йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланганининг ўзида катта  маъно бор.

Муҳтарам Президентимиз нутқида эришилаётган натижалар билан кифояланиб қолмасдан, бундан буён ҳам фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш тўғрисида   ишонч билан гапирганида  зиммамизга янада улкан масъулият юкланганини ҳис этдик. Ташаббускорлик ва фаолликни кучайтиришни мақсад қилдик.

Хизмат сафари билан жойларда хонадонма-хонадон юриб, яккама-якка мулоқотлар ташкил этиш жараёнида инсонлари қадрланган юртимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларнинг шукуроналаридан дилинг ғурурга,  қалбинг  шурурга тўлади. Озод ва обод диёрда нафас олаётганингдан, юрт корига яраб яшаётганигдан  бехтиёр фахр туйғуси кўксингда барқ  уради, Ватанимиз келажак учун  кучлироқ  меҳнат қилишга яна иштиёқинг ошади.

Юртимизда қайси соҳага қарамайлик ўсиш, янгиланиш, бунёдкорлик ишлари жадаллашиб бораётганининг  гувоҳи бўласан. Бундан кўринадики, юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг негизида инсон ҳуқуқлари ва қадр-қиммати ётади. Бу эса ўз навбатида муҳтарам Президентимизнинг  Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш аъзоси сифатида Олий  минбарда туриб сўзлаган  нутқида ўз ифодасини топгани билан аҳамиятли бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг  тутган одилона сиёсатини бутун дунё тан олаётган бир пайтда, ҳар биримиз бу ишонч ва ютуқ  ривожи учун муносиб ҳисса қўшишни унутмаслигимиз керак. Янги Ўзбекистонимизни бунёд этишда барчамиздан янгича дунёқараш, ташаббускор ва фидойилик талаб этилади.

                                                                                                                                      

                                                                                                                                           Тохир ПАЛВАНОВ,

                                                                                            Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий маркази Хоразм филиали директори, Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                                          Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+