Халқ розилиги – олий саодат

05.04.2021 18:04:44

Жорий йилнинг 24 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларининг 2021 йилги ижросига бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалаларнинг асосий мақсади, бош ғояси аҳолининг турмуш сифатини янада ошириш, уларнинг фаровон турмуш тарзини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятга молик бўлди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари мамлакатимизда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар, унга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб, жойларда амалга оширилиш зарур бўлган ишлар, бу борада мутасаддилар ҳамда сиёсий куч вакилларининг ҳам эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатларни айтиб ўтди.  

 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 5 миллионга яқин юртдошимиз яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланган бўлсада, ҳали амалга ошириш керак бўлган вазифаларимиз талайгина эканлиги, хусусан, шароити оғир бўлган 796 та қишлоқ ва шаҳарларда 188 та маҳаллаларнинг ҳам дастур доирасида обод этиш зарурлиги, электр таъминоти қониқарсиз ҳолатга келиб қолган 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминотини яхшилиш галдаги устувор вазифалардан бири эканлиги хусусида куйиниб гапирди.

Эътиборга молик томони шундаки, давлатимиз раҳбари  ўз нутқида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киришини эндиликда маҳаллий кенгашлар белгилаб беришини, туман ва шаҳар ҳокимининг иқтисод, қурилиш ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари зарур маблағлар ва амалга ошириладиган ишларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маҳалла раиси билан бирга, ҳудудий кенгашларда ҳимоя қилишини, маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари манзилли дастурини тасдиқлашини қайд этиб ўтди.

 Шунингдек, жорий йилги “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” Дастурида нафақат йўл қурилиши, балки айнан шу маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш,  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилган, муаммоси бор фуқароларнинг барчасига амалий ечим топиш борасида муҳим вазифалар белгиланди.  Шундан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик ва бандлик дастурларини маҳалла билан узвий боғлаб, 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни бандлигини таъминлаш, “темир дафтар”га киритилган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилиб қўйилди.

Йиғилишда  кўзда тутилган ушбу дастурларда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасида ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланганлиги айниқса қувонарли. Хусусан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 379 та мактаб, 171 та мактабгача таълим ва 161 та тиббиёт муассасасини, “Обод маҳалла” дастури доирасида 57 та мактаб, 37 та боғча ва 15 та тиббиёт масканини қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу эса фарзандларимиз, яқинларимиз, юртдошларимиз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун, эртанги кунга ишонч ва умид билан қарашлари учун, халқ розилиги, юрт фаровонлиги йўлида қилинаётган ишларнинг натижасидир.

Ушбу дастурлар асосида тегишли мутасаддиларга амалга ошириши зарур бўлган ишлар, ечим топиш керак бўлган маслалар юзасидан алоҳида вазифалар белгилиб берилди. Уларнинг ижроси бўйича сектор раҳбарлари ўз ҳудудида бўйича маҳаллий кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот бериши зарурлигини таъкидлади.

Албатта, йиғилишни кузатиб борар эканмиз, биз маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳам масъулиятли бўлишга ундади. Мазкур видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб ўз олдимизга аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олдик. Зеро, шаҳар ва қишлоқларимиз янада чирой очиб, замонавий қиёфага киришини, унда умргузаронлик қилаётганларнинг ҳаётдан мамнун чеҳрасини кўриш ҳар биримиз учун катта саодат.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+