Ҳамкорлигимиз натижаси

24.02.2021 21:02:48

Мамлакатимизнинг таянчи бўлмиш фаол ёшлар эртанги кунимиз пойдеворидир. Бугун ана шундай шижоатли, ташаббускор ёшлар томонидан хайрли ва ҳар томонлама фойдали лойиҳалар, тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада қатор жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги ўз самарасини кўрсатмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ҳамкорлигидаги фаолияти фикримизга ёрқин мисол бўла олади. Жумладан, уларнинг ташаббуси билан ўтган 2020 йил давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга юқори салоҳиятга эга бўлган спикерлар томонидан 12 маротаба турли даражадаги семинар тренинглар ташкил этилди. Ўтказилган тренинглар натижаси ўлароқ, 12 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилишига ва уларниг имтиёзли кредит олишларига кўмаклашилди.

Шунингдек, “Биз биргамиз” лойиҳаси доирасида 25 нафар уйда таълим олувчи ўқувчи-ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари тақдим этилди.

Бундан ташқари тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Мен донорман” беғараз донорлик акцияси ташкил этилди. Акцияда ёшлар саломатлигини тиклашга ҳамда ўзгаларга беминнат ёрдам қўлини чўзиш истагида бўлган 110 нафар кўнгилли ёшлар иштирок этдилар.

Президентимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича вилоятнинг олис ҳудудларида ёшлар форумлари ташкил этилди. Ушбу форумлар орқали чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи 3500 га яқин ёшлар қамраб олинди.

Партия “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган “Youth right and information culture” халқаро онлайн конференциясида 100 нафар ёшлар иштирок этдиишди.

Шу кунларда ёшларни қизиқтираётган Cyber sport мусобақаси ва 120 га яқин ёшлар қамраб олинди.

Эндиликда “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари янги лойиҳалар ва ташаббуслар устида изланишлар олиб бормоқда. Амалга оширилаётган юқоридаги эзгу амаллар келажакда, албатта, ўз мевасини беришига ишонамиз!

 

Жамшид МУСАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши  

“Ёш адолатчилар” қаноти

 Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+