Иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорликка эришиш йўлидаги муҳим қадам

14.12.2020 21:12:56

 

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари натижасида дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари янада кенгайтирилди. Ўзбекистон тенг ҳуқуқлилик асосида бир қатор халқаро ташкилотларга аъзо бўлди. Мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган халқаро конвенциялари ратификация қилди. Бу каби ташаббуслардан кўзланган бирдан бир мақсад эса, ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, халқимиз турмуш тарзини янада фаровон бўлишини таъминлашдир.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси яна бир мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи давлат сифатида қўшилди. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ташқи савдо айланмасини оширишга, маҳсулотлар, тармоқлар ва умуман миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигининг ошишига шунингдек,  меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга шароит яратишга хизмат қилади.

Айниқса, ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобига саноат маҳсулотлари, тўқимачилик ва чарм-пойабзал товарлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш ва темир йўлда ташиш ҳаражатларини арзонлаштиришга эришилади.

Муҳтарам  Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига қилган мурожаатида,  мамлакатимизда экологик барқарорликни сақлашга эриши ва бу борада яхлит халқаро талабларга жавоб бера олдиган, соҳанинг ҳар бир бўғинини тартибга солувчи ягона  кодекс йўқлигини таъкидлаб, янгиланган парламент аъзолари орасидаги соҳа вакиллари олдига экология кодексини  ишлаб чиқиш вазифасини қўйган эди.

Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг "Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси" томонидан  ушбу масала бўйича мутахассислардан иборат  ишчи гуруҳи тузулиб, жадал иш олиб борилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда параллел равишда Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ўрганишлар давомида бу ташкилотга аъзо давлатларнинг экология соҳасидаги қонунчилик нормалари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Қўмитамиз томонидан Ўзбекистонинг  ЕОИИ билан яқиндан ҳамкорликги йўлга қўйилгач, ушбу ташкилот билан ҳамкорлик шартномасининг 52 моддасида белгилаб қўйилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назарда тутилган стандартларга қонунчилигимизни мослаш масаласини ҳал этиш зарурлиги белгилаб олинди.

Шунингдек, Экологик кодексини ишлаб чиқиш давомида ҳам ушбу масалага эътибор қаратиш, ЕОИИда ҳамкорлик, ўзаро муносабатларнинг ривожланишига, меҳнат ресурсларининг эркин ҳаракатланишига, жумладан, кучли рақобатбардош бозор механизимларининг кириб келишига, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига олиб келади. Бугун биз бу ҳолатларни якунда тўлақонли ижобий натижаларни кўрсатади, дея олмаймиз. Айнан, Ўзбекистонинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиб эмас, кузатувчи давлат бўлиб кириши ташкилотнинг ютуқ ва камчиликларини тўлақонли таҳлил этиш имкониятини яратиб беради.

Жумладан, эндиликда биз ички ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг муносиб бозор рақобат муҳитига мослашишини таъминлаш борасида барча ҳуқуқий механизимларни қисқа фурсатларда қайтадан кўриб чиқиб ташкилотга аъзо давлатлардаги каби тадбиркорларимиз учун ташқи бозор ва сифат борасидаги камчиликларимизни бартараф этишимиз зарур.

ЕОИИ  умумий майдони 20,3 минг километр ЯИМ 1,9 триллион АҚШ долларига тенг, жуда катта имкониятларга эга ташкилот. Аммо, аъзо мамлакатларнинг энг катта улуши - 80 фоздан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади. Евроиттифоқ томонидан Россияга қўлланилаётган санкциялар аъзо мамлакатларга ҳам салбий таъсир этиши, мамлакатимизга импорт товарларининг кириши ошиши ва экспортнинг танглашишига олиб келиши мумкин. Аммо чуқур ўйланган, ўз ўрнида ташланган қадамлар орқали мамлакатимиз ЕОИИга кузатувчи бўлиб кириш орқали биз кенг бозор ва истеъмолчиларга ҳам эга бўлаяпмиз. Биз Марказий Осиёнинг марказида жойлашган давлат сифатида азалдан бир бирга қардош бўлган,  ЕОИИга аъзо бўлган қўшниларимиз билан янада мустаҳкам алоқаларни ўрнатишимизда кузатувчи давлат сифатида ташкилотга аъзо бўлишимиз энг тўғри танлов деб ҳисоблайман.

Зуҳра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+