Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

22.06.2022 17:06:51

Жорий йилнинг 20 июнь куни Президентимиз Ш.Мирзиёевни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Президентимиз қуйидаги тўртта муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратди.

Биринчи йўналиш - “Инсоннинг меҳнатга ва муносиб ҳаёт шароитларига, ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш,  камбағалликни қисқартириш – конституциявий ислоҳотларнинг муҳим мақсадидир.

Иккинчи йўналиш – Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғояни мустаҳкамлашни таклиф этаман.

Учинчи йўналиш – эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши билан боғлиқ масаладир.

Тўртинчи йўналиш – Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш масаласидир.

Давлат раҳбари Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича берган таклифларининг барчасини замирида инсон қадрини олий қадрият эканини яна бир бор намоён этди.

Барчамизга маълумки жорий йилнинг май ойида мамлакатимизда Конституциявий комиссия тузилди. Бу комиссия фаолиятини бошлаган вақтдан мамлакатимиз фуқаролари томонидан кўплаб таклифлар ва мулоҳазалар келиб туша бошлади. Албатта бунинг туб замирида бугунги кун Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва ижтимоий сиёсий ҳаётдаги ролини ортиб бораётганини кўришимиз мумкин. Тўғрисини айтганда ҳам шундай. халқимиз ҳаётида бу қисқа даврдаги ўзгаришлар албатта инкор қилиб бўлмайдиган мукаммал халқаро андозалар асосида яратилган Конституциямизни ҳам давр талабларига янада мослаштириш инсон қадрини янада орттиришга қаратилган айрим ўзгаришлар ва тузатишлар киритиш заруратини юзага келтирмоқда. Албатта  тарихга назар соладиган бўлсак, бу каби ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шу давргача кўплаб давлатлар қонунлари амалиётида ҳам бўлиб ўтган. Жумладан: Марказий Осиё давлатларида Конституциясига киритилган ўзгартиришлар.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатлари ичида энг кўп Конституция қабул қилган мамлакат ҳисобланади. Ҳозирги кунгача Қирғизистонда тўрт марта (1993, 2007, 2010, 2021) янги конституция қабул қилинган.

Қозоғистон Конституцияси 1995 йил 30 августда қабул қилинган. Конституция қабул қилинганидан буён шу кунгача унга тўрт марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.

Туркманистон Конституцияси 1992 йил 18 майда қабул қилинган. Қабул қилинганидан буён конституцияга икки марта йиллари ўзгартиришлар киритилган.

Тожикистон Конституцияси 1994 йил 6 ноябрда қабул қилинган. Конституция қабул қилинганидан буён уч марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Шундай экан биз ҳам юртимиздаги ислоҳотлар ва ўзгаришларга мос келадиган бугунги кун учун муҳим устувор омилларга таяниб мукаммал ҳамда халқчил қонунимизни яратиш лозим деб ҳисоблайман. Шу маънода айтиб ўтишимиз лозимки бугунги кунга қадар Сирдарё вилояти Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари ва депутатлар томонидан 30 дан ошиқ аниқ ва мақсадли таклифлар билан иштирок этишди. Албатта бу жараёнларда барча фуқароларимиз ўз келажаги, юрт равнақи ва тараққиёти йўлида ўз таклифлари билан бевосита иштирок этишига ишонамиз.

Комилов Жамол,

 "Адолат" СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+