Миллатлар тақдири мужассам фикрлар

30.09.2020 11:09:25

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида билдирган пурмаъно фикрлари бугун нафақат юртдошларимиз, балки жаҳон сиёсатчилари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди.

Юртбошимизнинг Ўзбекистон ва БМТга аъзо давлатлар халқлари ҳаёти билан боғлиқ билдирган фикрлари Ўзбекистон Республикасининг бутун дунё хамжамияти олдидаги обрўси юқори эканлигидан дарак берди.

Президентимиз ўз нутқларида жаҳон аҳлини ташвишга солаётган бугунгидек пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклифи, инсоният бошига тушаётган хавф-хатарларни юмшатиш ва ундан бутунлай қутилиш учун имкон яратадиган аҳамиятли фикрларнинг бири бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг яна бир бор Орол денгизи билан боғлиқ вазиятга катта эътибор қаратиб, Орол бўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини илгари суриши ва ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш тўғрисидаги фикрлари Орол минтақасида яшовчи кўп минг сонли аҳоли саломатлиги ва турмуш фаровонлигига қаратилган юксак эътибор, ғамхўрлик намунасидир.

Муҳтарам Президентимизнинг Орол буйи минтақасида амалга оширилиши лозим бўлган юксак аҳамиятга эга масалалар тўғрисидаги ушбу таклифини БМТ сессиясига олиб чиқиши биз Қорақалпоғистон аҳолисига беҳад хурсандчилик бахш этаётганлиги айни ҳақиқат.

Нурлыбай ҚАЙПБЕРГЕНОВ,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+