Мустақиллик - энг улуғ неъмат!

23.12.2020 11:12:43

 

1991 йил туғилган гўдак ҳозир навқирон ёшда. Лекин мустақиллигимизга нисбатан бу гўё жуда катта даврга ўхшаб кўринади. Чунки деярли 30 йил давомида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида қилинган меҳнатлар, чекилган заҳмат-машаққатлар барча яхши ниятли кишиларга яққол аён.

Мустақилликни орзу қилиб, катта бир авлод, не не улуғ алломалар, миллатимиз ифтихорлари, ватанпарвар инсонлар армонда ўтдилар, десак хато бўлмайди. Мустақиллик учун курашган ота-боболаримиз, бу йўлда бошини ҳар қандай балоларга тиккан, миллатнинг онг-тафаккурини уйғотиш ва шакллантириш йўлида шаҳид кетган жадид уламоларимиз, шўро истибдодига қарши курашган заҳматкаш халқимиз мутақиллик йўлида ҳеч қачон чекинмадилар.

Мустақилликнинг ўттиз йили давомида мамлакатимизда жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, сўнгги йилларда деярли ҳамма соҳаларда тарихий ислоҳотлар юз берди, жуда катта бунёдкорлик ўзгаришлар амалга оширилди.

Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар изчил қўлга киритилмоқда.

Хусусан, “Адолат” социал-демократик партисининг асосий йўналишлари бўлган таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, коррупция йўналишларида илгари сурган ғоялари ҳаётга татбиқ этилмоқда.

 Қарорда халқни рози қилиш йўлида жуда муҳим тамойиллар илгари сурилган. Хусусан  “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклиги  фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича эришилаётган натижаларнинг муҳим шартлари ҳисобланади.

Аввал иқтисод, кейин сиёсат деган ақида ҳаётимизда беҳудага кўпдан кўп такрорланмайди. Бу борада айниқса хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини кучайтириш, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган режа ва вазифалар халқимизда ҳаракатчанлик ва сафарбарлик туйғуларини жўш урдиргани бежизга эмас. Бугун яшаш учун курашнинг янги – янги, ижодий қирралари кўпроқ намоён бўлмоқда, ишга, ишхоналарга бўлган муносабат тобора фаоллашмоқда. Энди фуқароларимизнинг меҳнатга бўлган муносабати яхши яшаш ва фаровон турмуш кечириш тушунчаси билан мувофиқлашди. Яқин яқингача, қандай қилиб кун кечираман, болаларимни қандай боқаман деган чорасиз ота ёки она бугун “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган  эзгу ғоялар билан яшамоқда.

Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорининг қабул килиниши ҳам мустақиллик биз учун нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини билдиради.

Мавлудахон АТҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+