Ноҳақ ишдан бўшатилган фуқаро қайта ўрнига тикланди

31.08.2022 11:08:33

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилшод Ҳамзаевнинг бу галги сайловчилар билан учрашувлари давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги шодиёналарига тўғри келди. Дастлаб депутат Ғузор тумани шаҳар ва қишлоқларида ташкил этилган байрам сайлларида иштирок этди. Фуқаролар билан дилдан суҳбат қурди. Шундан сўнг депутат Гулистон маҳалласи аҳолиси билан юзма-юз мулоқот уюштирди. Фуқаролар байрам кайфияти билан умргузаронлик қилаётганликларини мамнуният билан сўзлаб беришди. Кам таъминланган ночор аҳволга тушиб қолган Сарвиноз Ҳасанова оиласига депутат кўмаги билан «Саховат ва кўмак» жамғармасидан моддий ёрдам улашилди. Шунингдек, депутат Дилшод Ҳамзаев Файзобод МФЙ аҳолиси билан учрашганида эътиборини Боходир Рахимовнинг мурожаати ўзига тортди. Шикоят эгасининг маълум қилишича, турмуш ўртоғи туман тиббиёт бирлашмасидаги муассасалардан бирида ишлаб келган. Сўнгра масъулларнинг лоқайдлиги туфайли ноҳақ ишдан бўшатилган. Депутат бу адолатсизликни обдон ўрганиб, Мавжуда Дўстматовани қайта ўрнига тиклаш керак деган хулосага келди ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Шоймардонов билан боғланиб, уни ўз ўрнига тикланишига эришди.

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят  Кенгаши

 Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+