Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов дарсликларни тайёрлаш маркази ташкил этиш ғоясини илгари сурди

11.10.2021 16:10:22

Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Б.Абдуҳалимов мактаб таьлимини ривожлантириш ва таълим сифатини янада ошириш тарафдори экани ҳақида атрофлича фикр юритди.

–Педагог-муаллимлар меҳнатини рағбатлантириш, ўқитувчилик касби нуфузини ошириш,умумтаьлим мактабларида  ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларининг қарор топишини янада жадаллаштириш керак. Дарсликлар сифатини ошириш учун дарсликларни тайёрлаш маркази ташкил этиш ҳам сайловолди дастуримиздан жой олган.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+