Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди

12.10.2021 14:10:33

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Қашқадарё вилоятида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда партия фаоллари, депутатлар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этмоқда.

Номзоднинг ишончли вакили, Қарши шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ораста Тошева йиғилганларни Б.Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзаро мулоқот чоғида Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирмоқда.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+