Сайловга тайёргарлик ишларида ҳудудий Кенгашларнинг иштироки муҳокама қилинди

11.08.2021 11:08:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашида партия вилоят Кенгашининг навбатдаги онлайн Пленуми ўтказилди. Унда партия вилоят Кенгаши аъзолари,  Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари  иштирок этдилар.

Мазкур Пленум Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштирокидан келиб чиқиб, тегишли вазифаларни белгилаб олишга бағишланди.

Пленумда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўтган ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, вилоят, туман (шаҳар) партия ташкилотларининг навбатдаги Конференцияларини чақириш вақти, жойи ва унинг кун тартиби тўғрисида партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев атрофлича маълумот берди.

 Шунингдек, Пленум ишида туман ва шаҳар партия ташкилотларининг навбатдаги Конференцияларида вилоят партия ташкилотининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайлаш бўйича вакиллик миқдори ҳамда жорий йил учун умумлаштирилган сметанинг биринчи ярим  йилликдаги ижроси ва аъзолик бадалларининг тушуми тўғрисидаги ахборот тингланди.

 Пленумда партия вилоят ташкилотлари фаоллари жорий йилда бўлиб ўтадиган Президентлик сайлови олди тайёргарлик ишлари, ушбу муҳим сиёсий жараёнларда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+