“Тонировка” табақалаштириш эмасми?

30.04.2021 16:04:17

Ойналарини “тонировка” қилиб олган автомобилларни кўриб, беихтиёр сармоядор одам кўз олдимизга келади. Чунки автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат олиш учун катта пул тўлаш лозим. Бу қанчалик тўғри? Умуман олганда, шу адолатданми?

Қизиғи, бундай саволларга аниқ жавоб берадиган ташкилот ёки жавобгар шахсни топиш қийин. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмадик-ку, бироқ “тонировка”га рухсат олиш учун тўланадиган маблағлар давлат ғазнасига тушмас экан. Ўзи бу тўлов қандай солиқ турига киради? Халққа пенсия, нафақа ёки ойлик бўлиб қайтадими? 

Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томондан кун тартибида инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган жиддий масала турибди. Қорақалпоғистон ҳудудида ёз ниҳоятда иссиқ келади. Шундай пайтларда қайнаб турган қуёш нуридан сақланиш учун машина ойналари қорайтирилган бўлиши лозим. Афсуски, бугунги кунда буни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди.

Умуман олганда, инсон саломатлигини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмас экан, аҳолини бу тарзда табақалаштириш, бой-камбағалга бўлиш қанчалик тўғри?

 

 Абажан АВЕЗОВ,

халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+