Депутат билан  ҳамкорликдаги тадбир иштирокчиларни дахлдорликка чорлади

10.02.2022 17:02:02

“Адолат” СДП Боғот туман Кенгаши  ҳамда   “Ёнғин ҳавфсизлиги” туман бўлими  ходимлари билан биргаликда тумандаги “Боғзор” маҳалласида “Дахлдорлик- Ватан туйғуси”  мавзусида  тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир даставвалида, сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари хусусида таъкидланди.

Қадамбой Хўжақов, Боғот туман Кенгаши депутати:

 – Мамлакатимизда  ҳар бир соҳани ривожланишига қаратилган эътибор ва имкониятлар, жорий йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланиши негизида ҳар бир ҳамюртимизнинг  қадр – қиммати, ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун кўзланган саъй ҳаракатлар ҳисобланади. Қарс икки қўлдан чиққани каби, ҳар биримиз Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз, ён- атрофга даҳлдорлик ҳиссимизни оширишимиз каби масъулиятни аъло даражада адо этсакгина тақдиримиз учун яратилаётган ва берилаётган имконият ва ислоҳотлар самарали натижа беради.

Шундан сўнг,  яшаш шароитимизнинг энг асосий бўлаки бўлган иситиш тизимидан самарали ва оқилона фойдаланиш тартиблари йиғилганларга аторфлича тушинтирилди.

Тадбир иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари билан қизиқарли кечди. Иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Туманимизда  бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Саодат МАШАРИПОВА,

“Адолат” СДП Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+