Депутат бошчилигида Тошкент шаҳар тез ёрдам ходимларига ниқоб ва бошқа керакли воситалар топширилди

05.04.2020 15:04:13

Куни кеча тез тиббий ёрдам ходимлари вирусдан ҳимояловчи воситалар, кийим, антисептик геллар билан таъминланмаётгани, тез ёрдам ходимлари чўнтакларидан сотиб олаётганлари тўғрисида мурожаатномани (https://t.me/fayzboguz/12760) эълон қилган эдик.

Кеча Тошкент шаҳар кенгаши депутати Обиджон Латипов ва бир нечта кўнгилли хайрия ташкилотчилари томонидан Тошкент шаҳар тез ёрдам ходимларига ниқоб ва бошқа керакли воситаларини етказишибди. Буни депутат ўз Фейсбук саҳифасида маълум қилган (https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2634623830196509&id=100009467542230).

“Шаҳар тез тиббий ёрдам маркази - 103 хизматида.

COVID-19га қарши курашда фронтни олд линиясида курашаётган шифокорлар, фельдшер ва ҳайдовчилар учун ҳомийлар томонидан тақдим этилган тиббий ҳимоя воситалари (маска ва антисептик гель) етказилди.

Тез орада туман подстанцияларига тарқатилади дейишди.

Тиббиёт ходимларини тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш чақириғимизга лаббай деган хомий акаларга КАТТА ташаккур.

Кеча 3000 та, бугун 11000 дан ошиқ ниқоб ва 3000 та антисептик геллар оқ халат эгаларига етказилди.

Насиб қилса фаолиятимизда давом этамиз”.

Бизга мурожаат қилган тез ёрдам вакилининг маълум қилишича, уларга кеча тегишли давлат ташкилотларидан қўнғироқ қилиб, ушбу муаммони тез орада ҳал қилишга ваъда беришган. Яқин кунларда тиббиёт ходимларига боғлиқ муаммоларнинг "жанозаси" ўқилишига умид қиламиз.

Обиджон Латипов ва кўнгилли хайрия ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Манба: https://t.me/fayzboguz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+